12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:42
Жамият 👁 5,485

ЭЛ-ЮРТГА БАХШИДА УМР

ЭЛ-ЮРТГА БАХШИДА УМР

Ҳаёт қанча тотли бўлмасин, интиҳоси бор, кимдир узоқ, кимдир қисқа умр кўради. Шу масофа оралиғида қилган ишлари, эзгу амаллари умрини безайди, мангуликка дахлдор қилади.

Муҳтарам Президентимиз И.Каримов вафотидан чуқур қайғуга ботган туманимиз халқини 2016 йилнинг 8 сентябрь тонгида яна бир мудҳиш хабар қарши олди: туманимиз ҳокими, Аму элининг фидойи ва жонкуяр фарзанди, ғамхўр раҳбар, талабчан устозимиз Ражапбай ака Йўлдашев оғир касалликдан вафот этди. Ушбу қайғули дамларда мен устозимизнинг оила аъзоларига, барча қариндош-уруғларига ва бутун туманимиз халқига ўз ҳамдардлигимни билдираман.

Мен Ражапбай Йўлдашев билан узоқ йиллар, аввал "Амударё ҳақиқати” газетаси муҳаррири, кейинчалик ҳоким муовини сифатида бирга ишлашга, у кишининг маслаҳатларини, йўл-йўриқларини олишга ва ўз фаолиятим давомида улардан фойдаланишга мушарраф бўлганимдан фахрланаман.

Худди ҳозиргидай эсимда, у киши ҳокимлик масъул ходимлари билан ё корхона, ташкилотлар раҳбарлари билан қандай масалада йиғилиш ўтказмасин, бир гапни кўп такрорлардилар: "Бизга туманимиз халқи суянади, умид билан қарайди, халқ газсиз, электр энергиясисиз ё сувсиз ўтирса, ё бошқа муаммолар гирдобида қолиб кетса... унда бизнинг нима керагимиз бор, биз кимман деб бош кўтариб юрамиз?”

Ражапбай Йўлдашев туманга раҳбарлик қилган йилларида халқимизни қанчалик фаровон, турмушини обод кўришни истаган бўлса, фидойи меҳнатлари туфайли, одамларни ҳам шу ниятлари йўлидан бошлаб, мақсадларига эришдилар, деб айта оламан. Туманимиздаги барча соҳаларда эришилган ютуқлар, юксалишлар, дастурхонларимиз тўкинлиги, турмушимизнинг ободонлиги замирида у кишининг машаққатли меҳнатлари мужассамдир.

Ҳеч эсимдан чиқмайди: 2005 йилнинг изғиринли куз кунларида Амударёнинг остидан туманимизга газ тармоғи тортилган дамларда чарчаганига, совуқ еганига ҳам қарамай, Ражапбай ака жараённинг  бошида турди. Тезроқ халқимизнинг табиий газ билан таъминланишига ошиқди.

Ўша ҳудуд аҳолиси, туманимиздаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, фермерлар ишловчиларга навбатма-навбат овқат, чой ташиб турганини кўриб:

- Шундай аҳил, борини эл билан баҳам кўрадиган одамларимиз учун ҳар қанча хизмат қилсак оз, - дегандилар қувониб.

Туманимиз халқи ўз раҳбарини, жонкуярини, фидойи ўғлонини қанчалик  севмасин, Яратганнинг ҳукми олдида  ожиз. Катта-ю кичик чексиз қайғу билан, аламли ёшлари билан Ражапбай Йўлдашевни сўнгги йўлга кузатди. Унинг хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

Хонимжон РАЖАБОВА,

"Баркамол авлод” болалар маркази директори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

***

Неча ойларки, туманимиз меҳнаткашлари  туманимиз раҳбари, талабчан ва айни пайтда ғамхўр, қатъиятли устозимизнинг соғ-саломат сафга қайтишини тилаб, у кишининг йўқлигини билдирмай, сидқидилдан меҳнат қилиб, барча соҳаларда ютуқларга эришиб, у кишининг дардини енгиллатишга ҳаракат қилишмоқда эди.

Афсус, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутати, "Шуҳрат” медали, "Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи, иқтисод фанлари номзоди Ражапбай Йўлдашев орамиздан жуда эрта кетди.

Мен ўзим раҳбарлик қилаётган "Амирхон” фермер хўжалигимизнинг йиллик пахта топшириш режасини бажарганимни у кишига қувониб айтишга чоғланган вақтимда шу машъум хабарни эшитдим. Ражапбай акага кичкина бўлса-да хушхабар айтсак, ўзида йўқ қувонар, ҳали сизларнинг  қўлингиздан кўп ишлар  келади, дея яна ҳам ишга шўнғиб кетишга руҳлантирар эдилар.

У кишининг йўл-йўриқлари, маслаҳатларини олиб ишлаб, кам бўлмадим. 2008 йилда "Қиличбой” ММТП раислигини, 2012 йилда туман фермерлар Кенгаши раислигини менга ишониб топширган бўлсалар, бу вазифаларни сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилдим. Умуман, Ражапбай ака барча раҳбарларни  ҳам қўллар, керак пайтда муаммоларини тинглаб, ечим топишига кўмаклашарди. Дала кезиб юрган ё  туман ҳаётига оид бошқа муаммолар билан шуғулланаётган бўлса-да, оддий халқнинг ҳаётини ҳеч назардан қочирмас, ҳудуд раҳбарларига доим ана шу одамлар учун ишлаётганингизни унутманг, деб уқдирарди.

Ражапбай ака Йўлдашев ўзининг ишчанлиги, билимдонлиги, туманимизда барча жабҳаларнинг тараққиёти учун бирдай қайғурадиган фидойи ва жонкуярлиги билан барчага намуна эди.

Азиз устозимизнинг хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.

Отахон ҚУРБОНИЁЗОВ,

"Амирхон” фермер хўжалиги раиси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026