28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 22:55
Жамият 👁 425

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – қонунийлик ва барқарорлик кафолати

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – қонунийлик ва барқарорлик кафолати

Энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Электр энергияси ва табиий газнинг ноқонуний истеъмоли нафақат миллий ресурсларни талон-торож қилишга, балки бутун тизимнинг издан чиқишига ҳам сабаб бўлади. Шу боис, прокуратура органлари томонидан мазкур соҳада назорат кучайтирилиб, энергия ресурсларини тежамкорлик билан тақсимлаш ва улардан қонуний фойдаланишни таъминлаш мақсадида изчил ишлар олиб борилмоқда.

28 март куни Амударё тумани прокуратураси томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича назорат тадбирлари ташкил этилди.

Текширувлар давомида аниқланган қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга топшириқлар берилди. Жумладан, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига қарашли Амударё туман электр таъминоти корхонаси ва “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” акциядорлик жамиятига қарашли “Амударё тумангаз” газ таъминоти бўлими фаолияти ўрганилди. Электр ва газ таъминоти объектларининг ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд техник ва ташкилий муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, диспетчерлик хизматлари, истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш марказлари ва газ таъминоти инфратузилмаси текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида газ баллонларини тўлдириш ва тарқатиш шохобчаларидаги камчиликлар, табиий газ сақлаш захира омборларининг ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Барча аниқланган камчиликлар бўйича зудлик билан чоралар кўрилди ва қонунийликни таъминлашга қаратилган ишларнинг самарадорлиги оширилди.

Шу куни туман Прокуратураси ташаббуси билан энергия таъминотини яхшилашга қаратилган аниқ чоралар ҳам амалга оширилди. Жумладан, Чордара маҳалласи ҳудудида жойлашган Қиличбой кўчасидаги эски ёғоч электр устунлари янги мустаҳкам устунларга алмаштирилди. Бу ҳудуд аҳолисининг электр таъминотидаги узилишларни бартараф этишга ва энергия таъминотининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Арна бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида табиий газ истеъмолида икки босқичли тизимга ўтиш ишлари амалга оширилди. Бу тизим газ тақсимотини хавфсиз ва самарали йўлга қўйиш имконини бериб, ноқонуний уланишларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Энергия ресурсларидан қонуний ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳар бир фуқаро ва тадбиркорнинг нафақат ҳуқуқий, балки ижтимоий масъулияти ҳамдир. Давлат идоралари ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар нафақат иқтисодий барқарорликни таъминлаш, балки ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши самарали курашишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш орқали аҳоли ҳаёти енгиллашади, ресурслардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Бу эса ўз навбатида, мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

Ш. Жолдасов, Амударё туман прокурорининг катта ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026