14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:30
Сиёсат 👁 627

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 8-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 8-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 4 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида VII чақириқ Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 8-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши Раисининг ўринбосари – “3-Дўстлик” сайлов округидан депутат Мадамин Казаков очди ва олиб борди. Сессия котиблигига “9-Қиличбой” сайлов округидан депутат Муҳаббат Раҳимова сайланди.

Кун тартибидаги дастлабки масала – 2025 йилнинг биринчи чораги давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухаметали Хожамуратов ҳисобот берди.

Ҳисоботда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош қилиш, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган бир қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида сўз юритилди.

Сессия кун тартибидаги Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг 2025 йил январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасига маблағлар ажратиш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимлигининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси Отабек Оллоёров ахборот берди. Ахборотда Амударё устига қурилган, ҳозирда фойдаланилмаётган эски понтон кўприк қисмларидан очиқ осмон остидаги музей ташкил қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисида таклиф билдирилди. Ушбу таклиф барча депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги навбатдаги – “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсуми якунларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳаларни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаров ҳисобот берди.

Ҳисоботда “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 1-мавсумида 10 мартдан 20 мартга қадар бўлиб ўтган овоз бериш жараёни якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 11 та ташаббус ғолиб деб топилгани, ушбу ташаббусларнинг умумий қиймати 16 млрд 497 млн 828 минг сўмни ташкил этиши қайд қилинди ва мазкур лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Эрназаров Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси борасида туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам ҳисобот берди.

Сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Анвар Оразбаев давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш борасида 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала юзасидан ҳисобот берди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2025 йил бошидан 31 март санасига қадар жами 1 минг 106 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушгани, ушбу мурожаатлардан 900 таси кўриб чиқилгани, 682 таси қаноатлантирилгани қайд қилинди. Ҳисобот даврида 381 та мурожаатлар ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган бўлса, 24 та мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган, 194 та мурожаатлар эгаларига эса тушунтиришлар берилган. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси кўрмасдан қолдирилгани, 5 таси рад этилиб, 16 таси тугатилгани, қолган 206 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш жараёнида экани таъкидланди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Шукурло Юсупов ҳисобот бериб, истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари бўйича депутатларга маълумотлар берди. Ҳисоботда келтирилишича, 2025 йил вегетация даврида туман бўйича жами 38 минг 108 гектар экин экиладиган майдонда, шундан 16 минг гектар пахта, 5 минг 809 гектар кузги буғдой ва 9 минг 647 гектар бошқа экинлар, 6 минг 652 гектар томорқа ер майдонларини суғориш режалаштирилган ва шу мақсадда сув олиш лимитлари ишлаб чиқилган.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан туман Кенгашининг 8-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019