12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 516

Томорқа барқарор даромад манбаига айланмоқда

Томорқа барқарор даромад манбаига айланмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, янги иш ўринлари яратиш ва халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадларини оширишда, айниқса, маҳаллаларда томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериляпти.

Президентимизнинг 2024 йил 5 март куни қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазкур йўналишдаги муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳужжат асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Амударё туманининг Оқ олтин овул фуқаролар йиғини раиси Алишер Шамшатов бошчилигидаги “Маҳалла еттилиги” аъзолари аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни мунтазам равишда тарғиб қилиб келмоқда. Жамоа олдидаги асосий мақсад – ишсизликни камайтириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашдир. Овулдаги меҳнатсевар инсонлар ҳар бир кунни ғанимат билиб, меҳнатни ҳаёт мазмунига айлантиришган.

Шундай бободеҳқонлардан бири — нуроний Янгибой Қурбониёзовдир. “Ўзбекистон темир йўллари” тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган бу инсон ҳозирда ўз томорқаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб, оиласи билан фаровон ҳаёт кечирмоқда. Хонадонидаги 4 сотихли иссиқхонада хориж навидаги картошка етиштирилмоқда. Томорқачи яқин кунларда ҳосилни йиғиб, сабзи экишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, 1 сотих майдонда кўчатхона ташкил этилган бўлиб, унда гуллар, помидор, карам ва бошқа полиз маҳсулотлари парвариш қилинади. Иссиқхонадан ташқари яна 4 сотих ерда карам ва бақлажон етиштирилаётгани ерга берилган меҳр ва ҳалол меҳнат самараси сифатида ҳар йили 2-3 марта томорқадан барқарор даромад келтирмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар маҳаллий бозорларда харидорсиз қолмайди.

Янгибой Қурбониёзов хонадонида чорвачилик ҳам йўлга қўйилган бўлиб, экин-текин, мевали дарахтлар, гуллар ва чорвачилик уйғунлигида амалга оширилаётган меҳнат ўз баракасини бермоқда.

Оқ олтин овулидаги яна бир ибратли оила – Баҳром Ўразимбетов хонадони. Оила 20 сотихдан ортиқ ерда полиз экинлари парвариш қилиб, барқарор даромад манбаига эга бўлишяпти. Оила раҳбари Баҳром Ўразимбетовга турмуш ўртоғи Гуласал Содиқова ва ўғли Акбар Саидмуродов кўмакчи бўлиб, хонадонда 2 сотихли иссиқхона ҳам ташкил этишган. Қиш ойларида бу ерда кўчатлар етиштирилиб, аҳоли ва доимий мижозлар томонидан харид қилинади. Ҳозирда иссиқхонада янги мавсум учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бу оила ҳам чорвачилик билан шуғулланади. Бундан ташқари, ёшлар етакчисининг кўмагида Акбар Саидмуродовга 30 сотих ер ажратилиб, у ерда асосан қовун ва тарвуз етиштириш йўлга қўйилган. Бу каби ташаббуслар ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ишбилармонликка ундашда муҳим омил бўлмоқда.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, туманда 49 та маҳалла, 39 минг 853 та хонадон мавжуд. Уларнинг 39 минг 477 тасида жами 5 минг 760,3 гектар томорқа ер майдони бор. Жорий йил баҳорида 2 минг 277,7 гектар ерга эртаги экинлар экилган. Жумладан, 1 минг 401 гектарга сабзавот, 338,2 гектарга полиз экинлари, 153,1 гектарга дуккакли экинлар, 173,7 гектарга озуқа, 33 гектарга мойли экинлар ва 178,6 гектарга бошқа турдаги экинлар экилган.

Тумандаги 5613 нафар ишсиз фуқарога 2 минг 41 гектарга яқин ер майдони ижарага берилиб, улар томонидан сабзавот, полиз, озуқа ва бошқа экинлар парвариш қилинмоқда. Шунингдек, туманда умумий майдони салкам 31 гектар бўлган иссиқхоналар фаолият юритиб, уларнинг 7,8 гектарида помидор, 6,5 гектарида бодринг, 4,1 гектарида кўкатлар, 7 гектарида сабзавот ва 5,8 гектарида бошқа турдаги маҳсулотлар етиштирилмоқда.

Давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли, бугун томорқа нафақат озиқ-овқат манбаи, балки фаровон ҳаёт, тўкинлик ва барқарор даромад кафолатига айланмоқда. Оқ олтин овулидаги меҳнаткаш инсонлар ҳаёти шундан далолат берадики, агар ҳар бир хонадон ўз томорқасидан унумли фойдаланса, бу нафақат оила, балки бутун маҳалланинг, пировардида бутун мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026