Одам савдоси – аср муаммоси
Ҳозирги кунда асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш нафақат мамлакатимиз балки халқаро, минтақавий муносабатларни талаб этади.
Дарҳақиқат, бугун юртимизда амалга оширилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон омили туради.
Шундай бўлишига қарамай, инсонлар бойлик орттириш мақсадида ўз яқинларини, қариндош-уруғларини, маҳалла-куйда яшаб турган маҳалладошларини турлича алдовлар билан ўзга мамлакатларда яхши ҳақ тўланадиган ишларга жойлаб қўйишни ваъда қилиб олиб кетиб, сотиб юбораётганликлари ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этаётганлиги жуда ҳам ачинарлидир.
Бу жиноят инсон, унинг шаъни, қадр қиммати, осойишта турмуши ҳамда унинг келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва ҳавотир уйғотиб келмоқда.
Шу сабабли инсонларда, айниқса чет элга яхши ҳақ тўланадиган ишларниниг кетидан қувиб кетаётган, жиноятчиларнинг қуруқ ваъдаларига ишониб қолаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданиятини, онгини ошириш энг олий мақсад бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 1-қисмида одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶