28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 335

Ғалла ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиб олиш – ҳосилдорлик гарови

Ғалла ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиб олиш – ҳосилдорлик гарови

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоқларининг барқарор ривожланиши, хусусан, ғалла етиштиришда самарадорликни ошириш устувор аҳамиятга эга бўлиб, ғаллачиликни ривожлантиришга, ғалладан юқори ҳосил олишга алоҳида эътибор қаратилади. Ғалла – халқимизнинг асосий ризқ-рўзи, деҳқоннинг машаққатли меҳнати эвазига етиштириладиган асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, уни ўз вақтида ва йўқотишларсиз йиғиб олиш катта аҳамият касб этади.

Амударё туманида 2025 йилги ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходими Зафар Марқаев, Агроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Арслон Юсупов, бошқарманинг техника ҳолати бўлими бошлиғи Азат Айтжанов, тумандаги қишлоқ хўжалик соҳа масъуллари ва фермерлар иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар ғаллани йиғиб олишда устувор аҳамиятга эга вазифалар хусусида тўхталдилар. Ғалла ўрим-йиғими пухта режалаштирилиши лозимлиги, ҳосил тўлиқ етилгач, комбайнлар ва техникалар ишга туширилиши, ўрим-йиғимда кечиктирилган ҳар бир кун ҳосилнинг камайишига олиб келиши мумкинлиги хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, енгил техникалар ва замонавий комбайнлардан фойдаланиш орқали ғалланинг ерга тўкилишини, бошоқларда қолиб кетишининг олдини олиш мумкинлиги, бунда техникаларнинг созлик ҳолати муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда жорий йилги ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида 18 та комбайнлар жалб қилинган бўлиб, шунда 5 таси уруғлик ғалла ҳосилини йиғиб олишга сафарбар қилинган. Семинар мобайнида туман ИИБ билан ҳамкорликда техникаларнинг йиғим-теримга тайёрлиги, созлик ҳолати синовдан ўтказилди ҳамда сертификатлар берилди.

Ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олишда комбайнларнинг созлик ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Соз бўлмаган комбайнлар ғалла ҳосили бир қисмининг майдаланишига, ерга тўкилишига ёки нотўғри ажратилишига олиб келади. Бу эса умумий ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади. Техник жиҳатдан соз комбайнлар қисқа вақт ичида катта майдонни йиғиб олиш имконини беради. Бу эса вақтни ва меҳнат ресурсларини тежайди ва ёқилғи сарфи камаяди. Соз бўлмаган ҳолатда ишлатилган техника эса тез бузилади ва таъмирлаш харажатлари кўпаяди.

Таъкидлаш жоизки, ғалла ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиб олиш – деҳқон меҳнатини қадрлаш, миллий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш демакдир. Бу жараёнда ҳар бир мутасадди, механизатор, фермер ва агроном ўз масъулиятини чуқур англаб, ишга сидқидилдан ёндашса, юртимиз омборлари тўла, дастурхонларимиз мўл-кўл бўлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.  

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026