14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:49
Жамият 👁 243

Пробация назоратидаги шахслар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Пробация назоратидаги шахслар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

Юрт тинчлиги ва барқарор ривожи, аввало, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар самарасига боғлиқ. Мамлакатимизда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жазо муддатини ўтаб қайтган шахсларни жамиятга мослаштириш ва уларни қайта жиноят содир этишдан сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” сифатида белгиланиб, шу куни турли тарғибот ва тушунтириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Профилактика куни доирасида маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган семинарлар, турли профилактик рейдлар ва иш ўринларини яратишга доир амалий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Яқинда Амударё тумани Ички ишлар бўлими мажлислар залида Пробация хизмати назоратида турган, жазо муддатини ўтаб қайтган шахслар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Баҳром Машарипов ҳамда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Муҳаммадали Хожамуратов иштирок этди.

Учрашувда Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Қарорда белгиланган вазифалар ижроси доирасида маҳаллаларда криминоген вазиятни бартараф этиш, пробациядаги шахсларнинг ижтимоий ҳаётга қайтиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳуқуқий йўналишда қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари, психологлар ва профилактика инспекторлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали ҳар бир фуқаронинг ҳолати индивидуал ўрганилиши лозимлиги таъкидланди.

Мутасадди раҳбарлар томонидан қайд этилганидек, бугунги кунда пробацияда турган шахсларга қайта ҳаётни бошлаш, меҳнат фаолияти билан банд бўлиш, таълим олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун давлат томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бу эса уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишларига замин яратади.

Учрашув давомида пробациядаги шахслар ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди. Жумладан, ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, ижтимоий ёрдам олиш масалалари юзасидан билдирилган ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, тегишли чоралар белгиланди ва ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Албатта, бундай учрашувлар пробациядаги шахсларга нафақат ҳуқуқий ёрдам, балки маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади. Инсон шаъни ва қадр-қиммати юксак қийматга эга бўлган бугунги ислоҳотлар даврида “Инсон – жамият – давлат” тамойили амалда ўз ифодасини топмоқда. Шу боисдан, профилактик тадбирларнинг тизимли ва таъсирчан ташкил этилиши жамият хавфсизлиги ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Амударё тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019