12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Иқтисодиёт 👁 613

Амударё туманида саноат ҳажми йил сайин ўсмоқда

Амударё туманида саноат ҳажми йил сайин ўсмоқда

Ҳудудларнинг иқтисодий ўсиши саноат салоҳияти ва ишлаб чиқариш қувватига бевосита боғлиқ. Амударё тумани саноат соҳасида сўнгги йилларда сезиларли ўсиш кўрсаткичларига эришяпти. Туманнинг кичик саноат зонасида фаолият юритаётган корхоналар маҳаллий иқтисодиёт ривожига катта ҳисса қўшмоқда. 2024 ва 2025 йилларининг биринчи чорагига оид кўрсаткичлар таҳлил қилинганда, туманда саноат соҳаси барқарор ўсишга эга эканлиги яққол кўринади. Шунингдек, янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши саноат соҳасида иш ўринлари яратишга, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ва иқтисодий ўсишга туртки бўлди.

Хусусан, туманда фаолият юритувчи “Ботир Хонқа” МЧЖ томонидан ичимлик суви ва шарбат ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 2 млрд 632 млн сўмни ташкил этиб, бу лойиҳа натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди. Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши туманнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга катта хизмат қилмоқда.

2019 йилда ташкил қилинган “Ал-кафил бизнес пласт” МЧЖ пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бошланғич даврда корхонада 10 нафар ишчи ходим фаолият юритган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 15 нафарга етди. Янги замонавий технологиялар асосида кундалик турмушда фойдаланиладиган 10дан ортиқ турдаги пластмасса буюмлари ишлаб чиқариши йўлга қўйилган.

2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Амударё туманида жами 255 та саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Жумладан, 1 та йирик корхона фаолият олиб бормоқда, қолган 254 таси кичик корхоналар ва микрофирмалардан иборат. Шунингдек, туманда хорижий капитал иштирокида 1 та корхона мавжуд.

Саноат соҳасида туманда ишлаб чиқариш ҳажмида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. 2025 йилнинг январь-март ойларида тумандаги саноат корхоналари томонидан 408,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу эса 2024 йилнинг мос давридаги 245,3 млрд сўмга нисбатан 1,7 баробарга кўп. Бунда физик ҳажм индекси 113,1 фоизни ташкил этиб, саноат салоҳиятида юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

Туманда ишлаб чиқаришнинг асосий улушини ишлаб чиқариш саноати эгаллаб, умумий саноат маҳсулотларининг 95,2 фоизини ташкил этади. Қолгани эса тоғ-кон саноати ва бошқа турдаги саноат фаолиятлари ҳиссасига тўғри келган.

Шу билан бирга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми ҳам ўсди. 2025 йил январь-март ойларида бу кўрсаткич 1 млн 893 минг сўмни ташкил этди. Солиштириш учун, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 1 млн 154,7 минг сўм эди. Демак, бир йил ичида аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 111,2 фоизга ошган.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича умумий саноат маҳсулотлари ҳажми 2025 йилнинг биринчи чорагида 6 трлн 301,5 млрд сўмни ташкил этди. Ундан 408,9 млрд сўми ёки 6,5 фоизи Амударё тумани ҳиссасига тўғри келади.

Амударё туманидаги саноат корхоналари таркибига назар ташласак, тармоқ корхоналари 266,9 млрд сўмлик, ҳудудий корхоналар эса 142 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.

Айтиш жоизки, саноат соҳасида кичик бизнес субъектлари ҳам фаол иштирок этмоқда. 2025 йил январь-март ойларида улар томонидан 204,9 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу эса умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 50,1 фоизини ташкил этди. Қолган 49,9 фоиз ҳажм эса йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келган. Бу кўрсаткичлар кичик бизнес субъектларининг саноат тараққиётидаги ўрни ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Амударё туманида саноат соҳаси фаол ривожланмоқда, ишлаб чиқариш ҳажми ва иқтисодий кўрсаткичлар ўсишда давом этмоқда. Бу эса ҳудудда тадбиркорларга яратилган шароитлар билан боғлиқдир.

Айниқса, кичик бизнеснинг улуши ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми ортиши тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026