12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:06
Жамият 👁 376

Интернет – ёшларга имкониятми ёки таҳдид?

Интернет – ёшларга имкониятми ёки таҳдид?

XX аср охирида интернет одамлар ҳаётига кенг кириб келди. Бу технологик ютуқ жамият тараққиёти учун янги уфқларни очди. “Узоқни яқин қилди” деган ибора айнан интернетга нисбатан айтилгандек туюлади. Чунки одамлар минглаб километр узоқликдаги инсонлар билан бир зумда мулоқот қилиш, мактаб лойиҳалари учун керакли маълумотларни топиш ёки ҳатто кечки овқат учун рецепт излаш имкониятига эга бўлди.

Бугунги кунда интернет турли ёшдаги инсонлар учун бебаҳо манбага айланган. Билим олиш, янгиликлардан хабардор бўлиш, онлайн савдо қилиш каби имкониятлар ҳаётимизни анча енгиллаштирмоқда. Айниқса, электрон тижорат, банк хизматларидан фойдаланиш, масофавий ишлаш каби жараёнлар одатий ҳолга айланди. Бу эса кундалик ҳаётда вақт ва кучни тежашга хизмат қилмоқда.

Бироқ интернетнинг салбий таъсирларини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бугун болалар ва ёшларнинг кўпчилиги куннинг асосий қисмини экран қаршисида ўтказмоқда. Бу ҳолат уларнинг ҳаёт тарзи, руҳий ҳолати ва жамиятдаги ўрни билан боғлиқ турли муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Интернетдан ортиқча фойдаланиш оқибатида мустақил фикрлаш салоҳияти заифлашмоқда, чексиз ахборот оқими эса ёшларни чалғитиб, билим олишга бўлган қизиқишни камайтирмоқда. Оқибатда реал ҳаётдаги мулоқот иккинчи даражага тушиб қолмоқда. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлардаги ёлғон маълумотлар, манипуляция ва зарарли контент ёш онгга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса уларда бефарқлик, ёлғизлик, ҳатто депрессия ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Соғлиқ нуқтаи назаридан ҳам интернетдан ҳаддан ташқари фойдаланиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Доимий равишда экран қаршисида ўтириш кўз саломатлигига зарар етказади, нотўғри ҳолатда ўтириш эса гавда тузилишини бузади. Уйқу режими бузилиши ва жисмоний фаолликнинг камайиши умумий саломатликка салбий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, давлат томонидан ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. “Ёшлар сиёсати тўғрисида”ги Қонун, “Ёшлар дафтари” каби ташаббуслар орқали улар бепул таълим олиш, кредит ва грантлар асосида ўқиш, касб-ҳунар ўрганиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса ёшларнинг ўз устида ишлаши ва келажакка ишонч билан қараши учун замин яратмоқда.

Афсуски, ушбу имкониятлар ҳамиша тўғри йўналтирилмаяпти. Айрим ёшлар бу имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига вақтини фойдали бўлмаган, баъзан зарарли контентлар билан ўтказмоқда. “Тўқликка шўхлик” деган ибора айнан шундай ҳолатларга мос келади.

Кўп йиллик тажрибага эга устозларимизнинг фикрларига кўра, интернет ёшлар учун билим ва маданият эшикларини очгани баробарида юзма-юз мулоқотнинг камайишига ҳам олиб келмоқда. Ёшлар виртуал ҳаётда яшашга мойил бўлиб бораётгани эса уларда психологик муаммолар, ўзини паст баҳолаш ва ёлғизлик ҳиссининг кучайишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, интернетда тарқалаётган сунъий стандартлар ва сохта идеаллар ёшларни ҳаётга нисбатан нотўғри ёндашувга олиб келаётгани таъкидланди.

Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, интернет ҳаётимизга катта қулайлик ва имкониятлар олиб келди. Аммо у билан бирга муайян таҳдидлар ҳам мавжуд. Шунинг учун интернетдан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, вақтни унумли сарфлаш ва реал ҳаётга ҳам етарлича эътибор қаратиш зарур. Айниқса, ёшлар интернетдан фақат билим олиш, шахсий ривожланиш ва ижобий алоқалар ўрнатиш мақсадида фойдаланишлари лозим. Шундагина интернет таҳдид эмас, ҳақиқий имкониятга айланади.

Машҳура Бахринова, ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

(Фото: kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026