12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:57
Жамият 👁 265

Ёшлар етакчилари орқали давлат эътибори ҳар бир ёшга етиб бормоқда

Ёшлар етакчилари орқали давлат эътибори ҳар бир ёшга етиб бормоқда

Юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳар бир ёшнинг орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этишда маҳалла ва овулларда самарали фаолият юритаётган ёшлар етакчилари муҳим ўрин тутади. Президентимиз томонидан 2022 йил 19 январда қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор асосида жорий этилган ёшлар етакчиси лавозими бугунги кунда давлат ва ёшлар ўртасидаги ишончли кўприкка айланди.

Ёшлар етакчиси — маҳалладаги ҳар бир ёш билан яқиндан ишлайдиган, уларнинг ҳаёт тарзи, муаммолари ва мақсадларини ўрганиб, тегишли ечимлар таклиф этадиган, ташаббускор ва масъулиятли шахс ҳисобланади. Хусусан, ишсиз, уюшмаган ҳамда эҳтиёжманд ёшларни аниқлаш ва улар билан индивидуал тарзда иш олиб боришда етакчиларнинг роли тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Амударё туманидаги Жумур овул маҳалласининг ёшлар етакчиси Зафар Отабоев 2022 йилдан буён ушбу масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этиб келмоқда. Маҳаллада умумий аҳоли сони 4 минг 255 нафар бўлиб, 755 та хонадонда 1 минг 255 та оила истиқомат қилади. Уларнинг 1 минг 214 нафари ёшлардир. Аҳоли зич жойлашган ушбу ҳудудда 3 та мактабгача таълим ташкилоти, 10 та кичик савдо дўкони ва 1 та умумий овқатланиш шохобчаси фаолият юритмоқда.

Ёшлар етакчиси Зафар Отабоев томонидан 2024 йил давомида бир қатор амалий ишлар бажарилди. Хусусан, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг рўйхати шакллантирилиб, 40 нафар ёшга ер ажратиб берилди. Уларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида мотокультиватор, тикув машиналари, пайвандлаш ускунаси ва ноутбуклар тақдим этилди. Шунингдек, маҳалладаги ёш тадбиркор Хушнуд Ўринбоевга имтиёзли кредит ажратилиб, автомашина ювиш шохобчасини ташкил этишда амалий кўмак берилди. Бу орқали маҳалладаги транспорт эгаларига қулайлик яратилди — энди улар машиналарини ювиш учун узоққа бормасдан маҳалланинг ўзида хизматдан фойдаланиш имконига эга бўлишди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам ёшларнинг фаоллиги ортиб бормоқда. Хусусан, маҳаллада истиқомат қилувчи ёш оила — Сурайё Халиллаева ва турмуш ўртоғи Азизбек Болтабоевга ер ажратилиб, улар полиз маҳсулотлари — қовун, тарвуз, картошка ва сабзи етиштириш билан шуғулланмоқда. Бу орқали нафақат ўз оиласи даромадини оширди, балки иш билан банд бўлиш имконига ҳам эга бўлди. Аммо ёш оилани экинларни ўз вақтида суғориш масаласи ўйлантириб келмоқда. Бу муаммони бартараф этиш юзасидан “еттилик” аъзолари, жумладан, ёшлар етакчиси томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Маҳалладаги бошқа ташаббускор ёшлар ҳам ўз меҳнати билан тенгдошларига намуна бўлмоқда. 2022 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланаётган Маҳфуза Ўразимбетовага субсидия асосида тикув машинаси ажратилган. Ҳозирда у олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда, аммо ўқишдан бўш вақтларида буюртмаларни қабул қилиб, уларни сифатли тайёрлаб топширмоқда. Қолаверса, оиланинг келини Моҳигул Давлатбоева ҳам ушбу касбни пухта ўзлаштириб, оила даромадига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китобхонлик ва спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Жорий йил бошида маҳалланинг ёшлар баланси шакллантирилди. Олий таълим муассасасида таҳсил олаётган 3 нафар ёшга тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи қоплаб берилди. “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида 3 нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда 24 нафар ёшга имтиёзли кредитлар ажратилиб, улар тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Шунингдек, хатлов натижаларига таянилган ҳолда меҳнатга лаёқатли бўлган, аммо ишсиз 14 нафар ёш билан яккама-якка учрашувлар ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва қобилиятига мос иш билан таъминланиш чоралари кўрилди.

Дарҳақиқат, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолияти орқали давлатнинг ёшларга бўлган эътибори ҳар бир хонадонгача етиб боряпти. Жумур овул маҳалласида ёшлар етакчиси Зафар Отабоевнинг саъй-ҳаракатлари маҳалланинг ижтимоий муҳитини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, уларнинг таълим, тадбиркорлик ва бандликдаги иштирокига кенг йўл очишга хизмат қилмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026