12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:57
Жамият 👁 287

Аёқчи маҳалласидаги “еттилик” юрт фаровонлиги йўлида

Аёқчи маҳалласидаги “еттилик” юрт фаровонлиги йўлида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида маҳалла институти фаолияти янгича мазмун касб этмоқда. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган “Маҳалла еттилиги” тизими маҳаллаларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Амударё туманининг марказдан олис ҳудудида жойлашган Аёқчи маҳалласида аҳоли асосан деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик каби соҳалар билан шуғулланиб келади. Ҳудудда “Маҳалла еттилиги” фаолияти натижасида кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўсиши кузатилмоқда. Маҳалла раиси бошчилигида барча ходимлар маҳалладошларини ишбилармонликка ундаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ёш тадбиркор Юлдуз Исмоилова кўп йиллардан буён тикувчилик билан шуғулланиб келади. Сўнгги йилларда иш кўламини кенгайтириб, мустақил цех фаолиятини йўлга қўйган. Ҳозирда буюртма асосида кўрпа, тўшак, ёстиқ, кўрпача каби ҳар бир хонадонга зарур бўлган маҳсулотлар тайёрлайди. Замонавий тикув ускуналари фаолиятга жалб этилганидан сўнг иш самарадорлиги анча ошди. Тадбиркорга маҳалладаги масъуллар, жумладан, хотин-қизлар фаоли Наргиза Аҳмедова томонидан зарур ёрдамлар кўрсатиляпти.

Аёқчи маҳалласининг деярли ҳар бир хонадонида чорвачилик ва паррандачилик фаолияти йўлга қўйилган. Илҳом Матжонов хонадонида ҳам чорвачилик оила учун барқарор даромад манбаига айланган. Чорвадорнинг айтишича, ўз вақтида парваришланган ва тўғри озуқа билан таъминланган чорва тез ўсади ва яхши фойда беради. Мамлакатимизда гўшт маҳсулотларининг катта қисми айнан якка тартибда парваришланаётган чорва ҳиссасига тўғри келади. Бу эса бозорда гўшт нархининг барқарор бўлишига хизмат қилмоқда.

Гулистон Йўлдошева эса маҳалладаги 69-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаш билан бир қаторда хонадонида парранда етиштиришни ҳам йўлга қўйган. Апрель-май ойларида тухумлардан чиққан жўжалар алоҳида парвариш қилинади. Уларни парваришлаш осон эмас аслида. Жўжалар турли касалликлар ва зараркунанда ҳашаротларга қарши мунтазам равишда эмланиши, зарур витаминлар билан таъминланиши лозим, дейди қаҳрамонимиз.

Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда ҳам ижобий натижалар кўзга ташланмоқда. Ер – деҳқон учун даромад, маҳалла фаровонлиги, бозорларимизга эса маҳсулот манбаи. Маҳаллада яшовчи Шоҳрух Маткаримовга ҳам ер ажратилган. У мавсумга мос тарзда экин экиб, яхши даромадга эга бўлмоқда. Айни кунда даласидаги тарвуз палаклари ҳосилга кириб, етилиб улгурган. Сара ҳосилнинг эса бозори чаққон бўлади, харидорлар даланинг ўзидан ҳам олиб кетишади. 1 та тарвуз ўртача 10 килограмм тош босади.

Шоҳрух Маткаримов фақат тарвуздан ташқари мавсумга мос бошқа полиз ва сабзавот маҳсулотларини ҳам етиштириб келмоқда. Меҳнат ва бозор эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган фаолият самара бериши шубҳасиз. Ёшлар етакчиси Зафаржон Ўразметов бошчилигида ғалладан бўшаган ерлар ҳам такрорий экин учун ёшларга бериляпти.

Аёқчи маҳалласида шлакоблок ва ғишт ишлаб чиқариш фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Тадбиркор Ғуломжон Раҳимов ташаббуси билан ташкил этилган цехда маҳалланинг ёшлари иш билан банд. Улар бу ерда даромад топиш билан бирга, касб-ҳунар ҳам ўрганмоқда. Мамлакатимизда кеч баҳордан кузгача қурилиш ишлари авж олади. Айниқса, ҳовли атрофини девор билан ўрашда шлакоблок маҳсулотларига талаб юқори.

Аёқчи маҳалласининг бугунги қиёфаси — мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Маҳалла еттилиги” тизими ва аҳоли меҳнати самарасини ўзида акс эттиради. Ҳар бир овул ва маҳалланинг тараққиёти, фаровонлиги, тинч ва обод ҳаёти унда яшовчи юртдошларимизнинг жонкуяр саъй-ҳаракатларига боғлиқ. Маҳалла аҳли бир мақсад – юртни ривожлантириш учун меҳнат қилса, бу ерда албатта ривожланиш бўлади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026