12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:09
Сиёсат 👁 409

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ А.ОРИНБАЕВ АМУДАРЁ ТУМАНИДА БЎЛИБ, ЁШЛАР, ТАДБИРКОРЛАР ВА ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ А.ОРИНБАЕВ  АМУДАРЁ ТУМАНИДА БЎЛИБ, ЁШЛАР, ТАДБИРКОРЛАР ВА ТУМАН ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг хоҳиш-истаклари, ташаббус ва муаммоларини тингламоқда. Шундай навбатдаги учрашув 19 июнь куни Амударё туманида ўтказилди.

Учрашувдан олдин бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Шундан сўнг IT соҳаси, Ташқи беғараз кўмак маблағларини (грантларни) жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими, тижорат банклари раҳбарлари томонидан семинарлар ташкил этилиб, ёшлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, уларнинг ўз ташаббусларини амалга ошириши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўтказилган учрашувда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ўз навбатида, ёшлар давлатимиз раҳбарининг бундай юксак ишончи ва ёшларга кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўтказилган учрашув давомида ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиниб, уларнинг хоҳиш-истаклари, шунингдек, таклифлари тингланди. Унда бир қатор муҳим ташаббуслар ва масалалар илгари сурилди. Ўз навбатида ҳар бир ташаббус ва таклиф Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан қўллаб-қувватланиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Шундан сўнг бир гуруҳ ёшлар фаоллиги ва тенгдошлари орасида алоҳида ютуқларга эришиб, кўпчиликка намуна бўлаётгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан тақдирланди.

***

Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.

Дастлаб, Олмазор маҳалласида “Султон Кумуш” МЧЖ томонидан очилиш маросими ўтказилаётган “Болалар ўйингоҳи” лойиҳаси кўздан кечирилди. Шундан сўнг, ҳар бирида 10 иш ўрни яратилган “Ботир Хонқа” МЧЖ ва “Ал Кафил Бизнес Пласт” МЧЖга қарашли корхоналарнинг пластмасса идишлари ишлаб чиқариш лойиҳалари, 2 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан 20 иш ўрни яратилишига эришилган “Равшанбек-Юлдузхон” хусусий корхонасининг қандолат, нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сутни қайта ишлаш цехи, “Жайхун моторс” МЧЖнинг мотороллерлар ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди. Янги иш ўрни яратган ҳар бир тадбиркор доимо қўллаб-қувватланиши, уларнинг ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун барча ёрдамлар кўрсатилиши таъкидланди.

Уйшин маҳалласида “Жамолиддин Жайхун” МЧЖ томонидан 1 млрд. сўм маблағ асосида янгидан ишга туширилган балиқчилик лойиҳаси, шунингдек, “Қорақалпоқ маҳсулотлари” МЧЖ томонидан 1,3 млрд. сўм маблағ асосида ишга туширилган паррандачилик лойиҳаси ҳам меҳмонларнинг эътирофига сазовор бўлди. Халқимизни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги бундай ташаббусларни кўпайтиришда янада жонбозлик билан ишлаш кераклиги юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шундан кейин Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги “Янги Ўзбекистон” массивида қад ростлаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёни ҳам кўздан кечирилди.  Таъкидлаш жоизки, 2024-2025 йилларда жами 18,5 гектар ер майдонида 26 та кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланган. Ҳозирги вақтда ишлар юқори суръатларда давом эттирилмоқда.

Жўқорғи Кенгес Раиси қурилиш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида якунлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.

***

Ташриф сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев туман ҳокимлиги биносида Амударё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.

Унда дастлаб жорий йилги ўрим-йиғим мавсумини муваффақиятли якунлаб, республикамизда биринчилардан бўлиб контрактация шартномалари шартларини бажарган туман ғаллакорлари, бир гуруҳ меҳнат илғорларини Жўқорғи Кенгеснинг кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар натижалари муҳокама қилиниб, тумандаги инвестиция лойиҳалари, янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ободонлаштириш ишлари ва иқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилиниб, йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ тавсия ва топшириқлар берилди.

Мажлисда аҳоли ҳаётида учраётган муаммоларга ечим топиш, халқни рози қилиш ва фаровонлигини таъминлаш борасидаги муҳим ишлар танқидий кўриб чиқилди.

Мажлис давомида Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан таъкидланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026