28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:55
Иқтисодиёт 👁 2,509

СТАТИСТИКА ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

СТАТИСТИКА ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Туман Статистика бўлими Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Давлат статистика қўмитасининг комплекс чора-тадбирлар режасига асосан бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2012 йил 18 июлдаги "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларининг қабул қилиниши тадбиркорликнинг юқори даражада ривожланишини таъминлаб, ўз навбатида мамлакатимиз иқтисодий қудратини янада оширишга асос яратиб берди.

Юқоридаги фармонлар билан 65 турдаги давлат статистика ҳисоботи шакллари умуман қисқартирилди ва 23 турдаги давлат статистика ҳисоботи шаклларининг тақдим этиш муддатлари тубдан ўзгартирилди.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, бюрократик тўсиқларни тугатиб бориш эвазига яратилган ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишда қулайликлар яратилмоқда. Масалан, илгарилари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган шахслар фирма номини олиш учун статистика органига бориб ариза беришлари, жавобини 2 иш кунида, 2011 йилдан бошлаб эса 8 иш соати ичида олишлари мумкин эди. Президентимиз фармонининг ижросини таъминлаш юзасидан Давлат статистика қўмитаси томонидан 2012 йилнинг 1 августидан бошлаб фирма номлари бўйича интернет орқали кечаю-кундуз келиб тушган аризаларни 4 иш соати давомида кўриб чиқиш амалиётга жорий этилди.

Фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари билан ишлашнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилишини таъминлаш ва бу борада назоратни янада кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини сўзсиз таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишнинг натижадорлигини янада ошириш юзасидан статистика бўлими томонидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Туман статистика бўлими раҳбарлари томонидан фуқароларни қабул қилиш белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

Замонавий ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг тўлиқ ва сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида статистика тизими ходимларининг малакаларини доимий равишда ошириб бориш ишлари тизимли йўлга қўйилди.

Келгусида тизимимиздаги ахборот коммуникация технологияларини янгилаб, ходимларимиз малакаларини ошириб борамиз ва 2015 йилдан бошлаб босқичма-босқич давлат статистика хисобот шаклларининг интернет орқали тўлиқ қамраб олинишини таъминлаймиз.

Ҳамза ҲАЙТИМБЕТОВ, туман Статистика бўлими бошлиғи.

(Фото http://www.olx.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026