28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:33
Сиёсат 👁 391

Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Амударё тумани Маданият маркази биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман прокурори Баҳром Машарипов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Мухамметали Хўжамуратов ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кузатилаётган муаммолар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Туман Прокурори – Мувофиқлаштирувчи Кенгаши раиси Баҳром Машарипов ўз маърузасида  ҳисобот даврида 100 га яқин назорат тадбирлари ўтказилиб, 789 та қонунбузилиш ҳолати аниқлангани, улар бўйича 133 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилганини маълум қилди.

Шунингдек, 400 га яқин мурожаатнинг 78 фоизи прокуратура органларида кўриб чиқилгани, 200 дан зиёд сайёр қабуллар ташкил этилгани ва аҳолини хабардор қилиш мақсадида 200 дан ортиқ ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказилгани қайд этилди.

Прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқишига, асосан идора ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахсларининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада билмаслиги, касбига садоқат руҳи шаклланмагани, ишлар тўғри ташкил этилмагани, соҳадаги тизимли хато ва камчиликларни, мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида шахсий ташаббус йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Бундан ташқари, хизмат вазифасига юзаки ва масъулиятсизлик билан қараб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, йўл қўйилган камчиликлар бўйича масъулларнинг тушунтиришлари ва ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш сўнгида Кенгаш Қарори билан, ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳокимлик, идора ва ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси  ва  бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди.

“Маҳалла еттиликлари”га мазкур Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Амударё туман Прокуратураси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026