12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Сиёсат 👁 607

Депутатлар биринчи ярим йиллик якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда

Депутатлар биринчи ярим йиллик якуни бўйича сайловчиларга ҳисобот бермоқда

2025 йил 25 июль куни Амударё туманининг Босув маҳалласида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғуломжон Ешниёзов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Яхшимурод Аҳмедовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғуломжон Ешниёзов 2025 йилнинг биринчи ярми давомида Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, қабул қилинган қонунлар ва қарорлар ҳақида, шунингдек, Жўқорғи Кенгес томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, хотин-қизларга эътиборни кучайтириш, ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Яхшимурод Аҳмедов Амударё туманида, хусусан Босув маҳалласи ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб, Кенгашнинг жорий йил 1-ярми давомидаги фаолиятига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда Босув маҳалласида яшовчи фуқаро Қурбонбой Бобожонов маҳалла ҳудудида тиббиёт маркази йўқлигини, аҳоли оддийгина укол олиш учун ҳам марказий поликлиникага боришга тўғри келаётганини маълум қилиб, маҳалла марказига қишлоқ шифокорлик пункти қуриш таклифини билдирди. Қолаверса, маҳалла ҳудудида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида футбол ва волейбол майдончаларини қуриш бўйича таклиф берди.

Фуқаро Латиф Ҳожибоев маҳалла аҳлига қулайлик яратиш, айниқса болалар мактабга бориб-келишида хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги 26-сонли мактабдан Манғит айланма йўлига чиқувчи йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси қуриш таклифини билдирди.

Депутатлар таклифларни тегишли ижрочиларга етказиб, келгуси йилларнинг дастурларига киритиш бўйича чоралар кўрилишини маълум қилди.

Шу каби учрашув туманнинг Чойкўл овулида ҳам ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғуломжон Ешниёзов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Сайлихон Муродбоевалар сайловчиларга ўзларининг депутатлик ваколатлари доирасида жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширган ишлари ҳақида ҳисобот бердилар.

Сўзга чиққан маҳалла фаоллари овулнинг Маданият кўчасидаги ички йўлга асфальт ётқизиш ишларини давом эттириш, қолаверса, овул аҳолиси ва ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Манғит-Қипчоқ йўлининг бир томонига пиёдалар йўлакчасини қуриш, мактаб ёнидан ўтган автомобиль йўлида ҳаракат кўплигини инобатга олган ҳолда, ўқувчиларнинг ва ўқитувчиларнинг йўлдан хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида светофор ўрнатиш бўйича таклифлар билдирилди.

Таклифлар инобатга олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилиши маълум қилинди.

Йиғилишдан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғуломжон Ешниёзов ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг туман Кенгаши раҳбари Яхшимурод Аҳмедов депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида Босув маҳалласи ҳудудига ичимлик суви тармоғини ётқизиш ишлари билан яқиндан танишди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг махсус қарорига асосан Осиё Тараққиёт банки иштирокида Амударё туманида аҳолининг тоза ичимлик суви билан марказлашган ҳолда таъминланиш даражасини сезиларли даражада ошириш мақсадида Озарбайжон қурилиш корхонаси ҳамкорлигида қиймати 29 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Депутатлар қурилиш жараёнида смета ҳужжатлари ва тасдиқланган схемаларга қатъий риоя қилиш, жамоатчилик назорати субъектлари учун маҳаллага кириш қисмига тегишли тартибда тасдиқланган хариталарни ва қурилиш паспортини жойлаштириш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек, депутатлар Чойкўл овули ҳудудида қурилаётган 59-сонли мактабга ташриф буюриб, мактабнинг қурилиши билан яқиндан танишди. Мазкур мактаб биноси ёнига 180 ўқувчи ўринли қўшимча бино ҳамда спорт зали қурилмоқда. Объектнинг тендер қиймати 1 млрд 832 млн сўмни ташкил қилади.

Халқ вакиллари депутатлик назоратини ўрнатган ҳолда қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича тавсиялар бердилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026