12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Сиёсат 👁 885

Президент Фармони ижроси ва маънавий-маърифий ишларда самарадорлик масалалари муҳокама қилинди

Президент Фармони ижроси ва маънавий-маърифий ишларда самарадорлик масалалари муҳокама қилинди

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ваколатларининг такомиллашаётганлиги, шунингдек, янгиланган Конституцияга мувофиқ Кенгаш раиси ва ҳоким лавозими бир-биридан ажратилиб, "Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким" тамойилининг амалиётга жорий этилгани тизимдаги бюрократик тўсиқларга барҳам бериш имконини яратди.   Айниқса, бу 2025 йил 23 июнда Президентимиз томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик   органлари фаолиятини 2030 йилга қадар    ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 98-сонли Фармонида белгиланган кенг кўламли вазифаларнинг амалий ижросига бағишланган саъй-ҳаракатларда яққол намоён бўлмоқда.

Ушбу Фармонга кўра, 2025 йил 14 июлда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан "Халқ депутатлари туман Кенгашлари ёнидаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари, ОФЙ ва МФЙ раислари, маънавият соҳаси мутахассислари иштирокида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури" тасдиқланган эди. Жорий йилнинг 29 июль санасида Амударё туман ҳокимлиги биносида мазкур чора-тадбирлар дастури доирасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита бошлиғи Шарапатдин Ўтемисов, Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғининг ўринбосари Нариман Шинназаров, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, Туман Кенгаши депутатлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, умумтаълим мактаблари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосарлари, ОФЙ ва МФЙ раислари, мактабгача таълим ташкилотлари методистлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими С. Хўжаметов очди ва олиб борди. Йиғилиш аввалида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти билан овул ва маҳаллалар ўртасидаги ўзаро хабардорлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан фикрлашиб олинди. Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – Кенгаш котибияти билан ОФЙ ва МФЙлар ўртасидаги хабардорлик ва ҳамкорлик хизматини янада жонлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама этилди. Ушбу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита бошлиғи Шарапатдин Ўтемисов маъруза қилди. У ўз маърузасида Президент Фармонига кўра, жамиятимизда "Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким" тамойилини амалиётга жорий этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар  хусусида батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, маҳаллий даражада халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш, фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирокини таъминлаш орқали демократик жараёнларни мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини ошириш, ҳудудий бошқарувни аҳоли манфаатларига хизмат қилиш тамойили асосида номарказлаштириш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни кучайтириш, ушбу жараёнларда ёшларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш каби масалаларга йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини қаратди.

Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи ўринбосари Нариман Шинназаровнинг маърузаси тингланди. У ўз маърузасида Республика Маънавият марказининг 2025 йил 3 июлдаги хабарнома хатида қайд этилган маънавий-маърифий ишларни олиб боришдаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда МТТларда фаолият олиб борувчи методистларнинг ишини самарали ташкил этиш юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар берди.

Ҳар иккала маъруза юзасидан музокараларда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуротова ва бошқалар Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат марказининг хабарнома хатида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 февралдаги "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижроси ҳамда галдаги вазифалар бўйича ОФЙ ва МФЙ раислари иштирокида амалий семинар ҳам ташкил этилиб, маҳалла институтини янада такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда янги механизмларни амалиётга изчил жорий этиш юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди ва Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзоларига Президент Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш борасида аниқ режалар белгилаб, шу асосда иш юритиш юзасидан зарур тушунча ва тавсиялар ҳам берилди.

Робия Йўлдошева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026