12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:14
Қишлоқ хўжалиги 👁 557

Амударё туманида пахта етиштириш жараёнлари тўлиқ назорат остида

Амударё туманида пахта етиштириш жараёнлари тўлиқ назорат остида

Қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли амалга оширилиши юқори ҳосил олишдан ташқари, экин майдонларининг сифати ва самарадорлигини ҳам ошириш имконини беради.  Айниқса, пахта экиладиган майдонларда   тупроқ эрозиясининг олдини олиш, ернинг ҳаддан ташқари шўрланиши ёки тупроқнинг ҳосилдор қатлами зарарланиб, чим босиб кетиши нафақат экинлар ҳосилдорлигининг камайишига, балки ернинг маълум маънода яроқсиз ҳолатга келиб қолишига сабаб бўлади. 

Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида моҳир деҳқонлар, фермерлар экин майдонларининг ҳосилдорлигини оширишнинг барча чораларини кўрадилар. Хусусан, деҳқончилик маданиятини ошириш мақсадида барча мавсумий ишларни агротехника талаблари даражасида амалга ошириш, айниқса, пахтачиликда соҳага илғор тажрибаларни кенг жорий этиш орқали малакали мутахассислар билан ҳамкорликда иш юритишлари туфайли юқори натижаларга эришадилар.

Амударё туманида жорий йилги пахта мавсумида 13 минг гектар ер майдонига пахта экилди. Ҳозирги кунда далаларда сувдан кейинги шудгорлаш, озиқлантириш ва чилпиш ишлари агротехника қоидаларига мувофиқ сифатли амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнлар устидан Агроинспекция томонидан тўлиқ назорат ўрнатилган бўлиб, ишларнинг самарали ва ўз вақтида бажарилиши мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сувдан кейинги шудгорлаш жараёни тупроқнинг донадорлигини ошириб, ерни юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш ҳамда намни сақлаш орқали ўсимликнинг соғлом ривожланишига хизмат қилади. Шу боис, тумандаги барча фермер хўжаликларида мавсумнинг бу муҳим ишларини белгиланган муддат ва агротехник талаблар асосида бажаришга асосий эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, далаларда чилпиш ишларини сифатли амалга ошириш жуда катта аҳамиятга эга. Чунки бу жараён пахта ўсимлигининг соғлом ривожланишини таъминлашдан ташқари, ҳосил нишоналарининг сонини кўпайтиради ва келгусида ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатади.

Бундан ташқари, мавсумий агротехник тадбирлар – ўғитлаш, ғўзани бегона ўтлардан тозалаш, зараркунанда ҳашоратларга қарши кимёвий ишлов бериш ишлари ҳам тизимли равишда олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган агротехник чора-тадбирларнинг барчаси юқори ҳосил олиш ва пахтанинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган.

Шу билан бирга, Агроинспекция мутахассислари томонидан туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларида етиштирилаётган пахта ҳосилини чамалаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унга кўра, далалардаги ўсимликларнинг ривожланиш ҳолати, гуллаш даражаси ва ҳосил тугиш кўрсаткичлари ўрганилиб, кутилаётган ҳосил ҳажми бўйича дастлабки таҳлилий ва тахминий ҳисоб-китоблар қилинмоқда. Бу борадаги маълумотлар келгуси йиғим-терим мавсумига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради.

Агроинспекция мутахассислари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар бўйича тақдим этилган хулосаларга кўра, далаларда қатъий узвийлик асосида амалга оширилган мавсумий агротехник тадбирлар —  чилла сувига қондириб суғорилган ғўза қатор ораларини шудгорлаш, чилпиш, зараркунанда ҳашоратларга қарши кимёвий курашиш ва ҳосилни чамалаш ишларининг пухта олиб борилиши туфайли Амударё туманида бу йил ҳам юқори ҳосил олиш учун мустаҳкам замин яратилмоқда.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026