12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Фан ва таълим 👁 476

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ РЕЖАЛАР БИЛАН

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ: ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ РЕЖАЛАР БИЛАН

"Устозлар миллий форуми"нинг шуъба семинарларидан сўнг Амударё тумани Маданият бўлими биносида анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўқувчилар билимини баҳолаш ва таҳлил қилиш шўъбаси бошлиғи Ҳамидулла Бегдуллаев, шунингдек, умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, тренер-ўқитувчилар, фахрий устозлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Пленар йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан таълим тизимидаги ислоҳотларнинг аҳамияти, ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида атрофлича фикр юритилди. Туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ўз нутқида ёш авлод тарбиясидек масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этаётган устозларга миннатдорчилик билдириб, ҳокимлик томонидан педагогларни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилишини таъкидлади. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шамуратов эса янги ўқув йилида эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар, хусусан, таълим сифатини ошириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни кучайтириш ва рақамли технологияларни таълим жараёнига кенг жорий этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва тантанали қисми, шубҳасиз, фидокорона меҳнатлари билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ илғор ўқитувчи ва тарбиячиларни тақдирлаш маросими бўлди. 2024-2025 ўқув йили давомида ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга фаол ҳисса қўшган, таълим-тарбия жараёнида юқори натижаларга эришган, ўқувчилари турли танлов ва олимпиадаларда совринли ўринларни эгаллаган бир қатор педагоглар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар. Ушбу эътироф устозларнинг шарафли меҳнатига берилган юксак баҳо бўлиб, уларни янгидан-янги зафарлар сари руҳлантириши табиий.

Форумни ўтказишдан мақсад тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим мазмунини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш, ўқув режалари, ўқув дастурлари, дарсликлар, янги баҳолаш тизими, шунингдек, ўқув жараёнига татбиқ этиладиган илғор методикаларнинг мазмун-моҳиятини соҳа ходимларига етказишдан иборатдир. Бу эса ўз навбатида педагогларнинг касбий савиясини ошириш, уларни замон талаблари билан уйғунлаштириш ва таълим жараёнида инновацион ёндашувларни кенг қўллашга йўл очади.

Шунингдек, форум доирасида ўтказилган тадбирлар ўқитувчиларга нафақат янги билимлар олиш, балки ўз тажрибаларини бошқалар билан бўлишиш, муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш ва уларга самарали ечимлар топиш имкониятини ҳам тақдим қилди. Бундай ёндашув педагогик жамоатчиликда бирлик ва ҳамкорлик руҳини мустаҳкамлаш, ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш анъаналарини ривожлантиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманида бўлиб ўтган "Устозлар миллий форуми" нафақат анъанавий тадбир, балки таълим соҳаси ходимлари учун ўзига хос тажриба мактаби, илҳом ва ғайрат манбаи бўлди. Форумда белгилаб олинган вазифалар ва янги режалар, шубҳасиз, туманда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга, ёш авлодни замонавий билим ва кўникмалар билан қуроллантиришга хизмат қилади. Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши мамлакатимизда таълим тизимини янада ривожлантириш ва дунё миқёсидаги стандартларга мослаштиришнинг муҳим омилидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026