Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг ўн иккинчи сессияси ҳақида ахборот
Жорий йилнинг 26 август куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 12-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси – туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига “14-Бўз ёп” сайлов округидан депутат Музаффар Ешчановни тайинлаш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессия кун тартибидаги “2025 йилда режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари тўғрисида”ги масала юзасидан Амударё тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаров ҳисобот берди.
Ҳисоботда келтирилишича, жорий йил давомида туман бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишларининг умумий қиймати 800 млрд. сўмдан ортиқроқни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 454-сонли қарори асосида жами 28,3 млрд.сўм маблағ эвазига 8 та объектда, шундан 2 та мактаб, 2 та ичимлик суви ва канализация, 2 та ирригация ва мелиорация, 1 та прокуратура ва 1 та иссиқлик таъминоти биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу объектлардан 3 тасини фойдаланишга топшириш чоралари кўрилган.
Сессия кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳисобот берди.
Гўзал Сабурова ўз ҳисоботида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, мавжуд муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор йўналишларда тизимли ишлар ташкил қилинаётгани хусусида сўз юритди. Хусусан, жорий йилда 1 минг 65 нафар хотин-қизларни касбий лаёқати ва қизиқишларидан келиб чиқиб турли хил йўналишларда касб-ҳунарга йўналтириш белгиланган бўлиб, шундан, бугунги кунгача 480 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга йўналтирилган. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 1 минг 736 нафар хотин-қизларга тижорат банклари томонидан тадбиркорлик қилиш ёки бизнесини кенгайтириш мақсадида тижорат кредитлари ажратилиб, уларнинг фаолияти қўллаб-қувватланган.
Сессия мажлиси кун тартибидаги Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил 6 ойи давомидаги ижроси юзасидан ҳисобот учун сўз туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг молия бюджет масалалари бўйича ўринбосари Саидаброр Саидахмедовга берилди. Ҳисоботда жорий даврда туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси жами 62 млрд 885 млн 347 минг сўм қилиб белгиланган бўлиб, ушбу режа жами 66 млрд 162 млн 249 минг сўмга, яъни 3 млрд 276 млн 902 минг сўмга, ёки 105,2 фоизга ортиғи билан бажарилганлиги қайд қилинди. Шунингдек, туман маҳаллий бюджетидан ҳисобот даври давомида жами 82 млрд 947 млн 215 минг сўмлик маблағлар сарфланганлиги қайд этилди.
Сессия мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туман “Энергосавдо” бўлими бошлиғи Жаҳонгир Алланиязов ҳисобот берди.
Ҳисоботда энергия тежамкорлик ва энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали белгиланган чора-тадбирларни бажариш натижасида 2025 йилнинг ўтган даврида прогноздаги истеъмол режасига нисбатан анча кам миқдорда электр энергияси ишлатилгани хусусида сўз юритилди.
Қайд этилишича, жорий йилда туманда жами 170,2 км электр тармоқлари ва 58 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ва 430,5 км электр тармоқлари ва 162 та трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш режалаштирилган. Шу кунгача 135 км узунликдаги электр тармоқлари ва 47 та трансформаторларни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлса, амалда 127 км узунликдаги электр тармоғи ва 47 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланган.
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар, ҳисобот ва ахборотлар атрофлича муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 12-сессияси ўз ишини якунлади.
Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶