13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:31
Қишлоқ хўжалиги 👁 409

Амударё туманида боғдорчилик ривожланмоқда

Амударё туманида боғдорчилик ривожланмоқда

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига берилаётган эътибор туфайли бугунги кунда аграр тармоқ жадал ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ислоҳ қилиш, модернизациялаш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бунинг натижасида, қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар, инновацион ечимлар ва хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда. Мақсад – нафақат ички бозорни сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш, балки экспорт салоҳиятини ҳам оширишдир.

Сабаби, қишлоқ хўжалиги – мамлакат иқтисодиётининг таянчи, озиқ-овқат хавфсизлигининг асоси, қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлашда асосий тармоқ ҳисобланади. Ушбу соҳанинг барқарор ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалишига, мамлакатнинг иқтисодий қудратининг ошишига хизмат қилади.

Айниқса, боғдорчилик соҳаси қишлоқ хўжалигининг энг сердаромад ва истиқболли йўналишларидан саналади. Мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам юқори. Шу сабабли, интенсив боғларни ташкил этиш, серҳосил ва экспортбоп навларни экиш, уларни етиштиришда илғор агротехнологияларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Амударё туманининг Холимбег овули ҳудудида жойлашган “Холимбег меваси” МЧЖ тасарруфидаги 15 гектар ер майдонига 2023 йилда Туркиядан келтирилган 8 минг 200 туп турк нок ниҳоллари экилган бўлиб, мазкур боғ жорий йилда мева бера бошлади.

Туркиядан келтирилган ушбу нок нави ўзининг тез ҳосилга кириши, юқори ҳосилдорлиги ва мевасининг тотлилиги билан ажралиб туради. Ушбу навнинг мевалари йирик, серсув ва хушбўй бўлиб, инсон саломатлиги учун зарур бўлган кўплаб витамин ва минералларга бой.

МЧЖ раҳбари Қуролбай Жапақов давлатимиз томонидан деҳқон ва фермерларга, ер эгаларига, томорқачиларга берилаётган кенг имтиёзлар ва амалий қўллаб-қувватлашлар соҳа вакилларининг иш унумдорилигини янада оширишга, даромадларини кўпайтиришга катта туртки бераётганини алоҳида миннатдорчилик билан таъкидлайди.

У ўз тасарруфидаги ерга эрта баҳорда картошка ва пиёз экиб, картошкадан гектаридан 400 центнер, пиёздан эса 250 центнер ҳосил олди. Шунингдек, бўшаган майдонларга карам, корейс карами, булғор қалампири ҳамда сабзи экиб, улардан ҳам мўл ҳосил олишни мақсад қилган.

Боғ қатор ораларига такрорий экинлар экишнинг аҳамияти жуда катта. Бу биринчидан, икки-уч марта ҳосил олиш имконини беради, яъни ердан фойдаланиш самарадорлигини кескин оширади. Иккинчидан, бу қўшимча даромад манбаи бўлиб, фермер хўжалигининг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлайди. Қолаверса, турли экинларни алмашлаб экиш тупроқ унумдорлигини сақлашга беради.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, минтақада янги лойиҳаларнинг кўпайишига, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига ва аҳоли фаровонлигининг юксалишига хизмат қилмоқда.

Бундай имтиёз ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, оиласига ва халқига фойдаси тегаётган, мамлакат иқтисоди ривожига ҳисса қўшаётган Қуролбай Жапақов каби маҳоратли деҳқонлар замонавий агротехнологияларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришмоқдалар. Уларнинг фидойи меҳнатлари самараси бозорларимиздаги арзончилик, дастурхонларимиз тўкинлигида ўз аксини топмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026