28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:30
Жамият 👁 410

ТУМАН МУДОФАА БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ВА САРАЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ТУМАН МУДОФАА  БЎЛИМИ ТОМОНИДАН ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ ТАНЛАШ ВА САРАЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 413-сонли қарори, шунингдек, “Ўзбекистон—2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга танлаб олиш ишларини аниқ ва пухта режа асосида, шаффофлик билан амалга ошириш, чақирилувчиларни маҳаллаларда ўрганиш ва танлаб олишда мудофаа бўлимларининг фуқаролар йиғинлари билан яқин ҳамкорлиги ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низом талабларига кўра, чақирилувчилар танловда бир йилда бир марта иштирок этишлари мумкин. Мазкур танлов ҳар йили 10 августдан бошланиб, кейинги йилнинг 10 февраль санасигача давом этади. Чақирилувчиларнинг қандай йўналишлар бўйича тайёргарлик синовларидан ўтиши зарурлиги тўғрисида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларга маълумотлар тақдим этилган бўлиб, айни пайтда чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга танлаб олиш бўйича синовлар давом этмоқда.

Амударё туман Мудофаа ишлари томонидан ҳам бу борадаги танлов ишлари жорий йилнинг 11 август санасидан бошлаб белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда.

Туман маҳаллаларида истиқомат қилувчи 18-27 ёш оралиғидаги фуқароларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, уларнинг билим ва касбий малакаларини баҳолаш, жисмонан бақувват, ақлан етук ва соғлом йигитларни муддатли ҳарбий хизматни ўташга танлаб олиш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни Амударё туман Мудофаа бўлимида ҳарбий қисмлардан ажратилган бутлаш комиссияси аъзолари томонидан чақирилувчилар билан суҳбат ўтказилиб, жисмоний тайёргарлик ҳолатларига баҳо берилди.

Бутлаш комиссияси аъзолари томонидан очиқлик ва шаффофлик асосида ташкиллаштирилган мазкур суҳбатда чақирилувчиларнинг билим ва касбий малакалари, хусусан, қизиқиш ва интилишлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш кўникмалари, ҳуқуқий саводхонлиги, мантиқий фикрлаш қобилияти синовдан ўтказилди. Шу билан бирга чақирилувчиларнинг хулқ-атвори, ҳуқуқбузарликлар содир этган ёки этмагани, судланганлик ҳолати, саломатлиги ва бошқа муҳим жиҳатлар ҳам аниқлаштирилди.

Тадбир давомида чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташга умумий тайёргарлик даражаси турникда тортилиш, 100 метр ва 3000 метр масофага югуриш мезонлари орқали ҳам баҳоланиб борилмоқда.

Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга танлаб олиш бўйича саралаш ва синов ишлари давом этмоқда. Албатта, амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада ошириш, чақирилувчилар орасидан муддатли ҳарбий хизматни ўташга муносибларни танлаб олиш имконини беради.

Зеро, она Ватанни мард ва жасур, ақлан ва жисмонан етук, ватанпарвар ёшлар қўриқлайди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026