12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:42
Сиёсат 👁 904

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 13-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 13-сессияси тўғрисида ахборот

16 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги 13-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, туман ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари – 3-“Дўстлик” сайлов округидан депутат Мадамин Казаков олиб борди. Сессия котиблигига “14-Бўз ёп” сайлов округидан депутат Музаффар Ешчанов сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки – туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш, 2-босқич драйвер лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқлаш, “Ташаббусли бюджет” нинг ғолиб бўлган лойиҳаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимлигининг Молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси Отабек Оллоёров ҳисобот берди.

Ҳисоботларда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан очилган Очиқ бюджет порталида 2025 йил 15 июлидан 3 августга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 72 та ташаббуслар киритилган. Ишчи комиссиянинг 2025 йил 21 августдаги йиғилишида ушбу ташаббуслар комиссия аъзолари томонидан қайта кўриб чиқилиб, 2 та ташаббус белгиланган тартибга зид эканлиги сабабли рад этилган. Танлаб олинган 70 та ташаббуслар, масъуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, овоз бериш жараёнига рухсат берилган. Овоз бериш якунларига кўра 12 та ташаббус ғолиб деб топилган. Ушбу ташаббусларнинг умумий қиймати 18 млрд сўмни ташкил этади.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала – туман Тиббиёт бирлашмасида 2025 йил 7 ойи давомида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Гулшод Юсупованинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, жорий йилнинг 7 ой давомида туманда 2193 нафар чақалоқ туғилган, 540 киши вафот этган, 17 ёшгача бўлган болалар ўлими 49 нафарни, 1 ёшгача бўлган болалар ўлими 39 нафарини ташкил қилган.

Ҳисобот даврида жами 20 минг 793 нафар болалар турли касалликларга қарши эмланган. Шундан эпидемиологик кўрсатма асосида 1678 нафар болалар қизилча касаллигига, 6 ёшли 3760 нафар болалар ва кам таъминланган оилаларнинг 500 нафар фарзандлари эса гепатит “А” касаллигига қарши эмланган. Ушбу давр мобайнида оналар ўлими кузатилмаган.

Сессия кун тартибидаги сўнгги масала – Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатланиш жараёнида санитария талабларига риоя қилниши юзасидан Амударё тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Гулмурод Бекиев ҳисобот берди.

Ҳисоботда 2025 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришнинг аутсорсинг тизими жорий қилингани, бу тизим орқали хусусий ташкилотлар томонидан овқат тайёрланиши ва етказиб берилиши йўлга қўйилгани хусусида сўз юритилди ва бу жараёнларда санитария талаблари ва нормаларига амал қилиш ҳолати ҳақида маълумотлар берилди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар тингланган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 13- сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026