28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 296

Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг сайёр қабули ўтказилди

Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг сайёр қабули ўтказилди

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Амударё туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. Ушбу тадбир нафақат ҳудуд аҳолисининг муаммоларини ҳал этиш, балки сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни тушунтириш ҳамда жойлардаги амалий муаммоларга ечим топиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.

Туманнинг Чойкўл овулида ташкил этилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Бахтиёр Юсупов, мутасадди идоралар вакиллари, сув хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда сув истеъмолчилари, аҳоли вакиллари қатнашди.

Вазир Шавкат Хамраев ўз чиқишида мамлакатимиз сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, Президент ташаббуси билан қабул қилинган янги фармон ва қарорларнинг амалий аҳамиятини атрофлича тушунтирди. Хусусан, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни тежаш ва қайта тақсимлаш, янги технологияларни жорий этиш, мўл ҳосил етиштиришда сувнинг тўғри бошқарилиши ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида давом эттирилди. Унда ҳудуддаги фермерлар, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ўз муаммолари ва таклифлари билан мурожаат қилдилар. Сув тақчиллиги, ирригация тармоқларини таъмирлаш, суғориш тизимларида электр таъминоти, янги қувурлар тортиш каби масалалар кўтарилди.

Қабул жараёнида жами ўндан ортиқ мурожаат тингланди. Улардан кўпчилигига жойида ҳал этилади. Айрим масалалар эса қўшимча ўрганишни талаб этгани боис, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Бахтиёр Юсупов ва Амударё тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Бахтиёр Давековлар ушбу масалалар ижросига масъул этиб белгиланди.

Қабул якунида иштирокчилар ўз мурожаатлари ижобий ҳал этилганидан мамнун эканликларини билдириб, сув хўжалиги тизими вакилларига миннатдорчилик изҳор қилдилар. “Энг муҳими – бизнинг овозимиз эшитилаётганидан, муаммоларимиз жойида ҳал қилинаётганидан хурсандмиз”, – дея таъкидладилар улар.

Дарҳақиқат, сув – ҳаёт манбаи. Унинг оқилона бошқарилиши нафақат деҳқоннинг мўл ҳосили, балки халқ фаровонлиги ва юрт тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Туманимизда ўтказилган ушбу сайёр қабул ҳам айнан шу эзгу мақсадларга хизмат қилди.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан сув хўжалигини такомиллаштириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бундай очиқ мулоқотлар эса бу жараённи янада жадаллаштириш, халқ билан тизим мутасаддилари ўртасида бевосита алоқани мустаҳкамлаш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026