12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:48
Жамият 👁 434

АМУДАРЁ ТУМАН ИИБ ЙҲХБ ХОДИМЛАРИ ФАХРИЙ УСТОЗЛАРИГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТДИЛАР

АМУДАРЁ ТУМАН ИИБ ЙҲХБ ХОДИМЛАРИ ФАХРИЙ УСТОЗЛАРИГА ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТДИЛАР

Халқимиз севиб нишонлайдиган байрамлар кўп. Ҳар бир байрам ўз мазмун-моҳияти жиҳатидан кўнгилларга олам-олам завқ бағишлайди. Лекин шундай бир гўзал айём борки, унда миллий-маънавий қадриятлар, халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, ҳурмат ва эҳтиром туйғулари янада улуғланади. Бу айёмда инсониятга оқ-қорани танитиб, мустақил ҳаётга йўллаган, мустақил фикрлашга ўргатган, орзу-умидларнинг чароғон манзиллари сари интилишга чорлаган ва келажакка ишонч уйғотган буюк зот — азиз Устозлар шарафланади.

Мамлакатимизда 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами ана шундай эзгу фазилатларни ўзида мужассам этгани билан ҳар бир қалб учун азиз ва қадрли.

Байрам арафасида ва байрам кунлари бўлиб ўтган тантанали тадбирларда нафақат ўқитувчи ва мураббийлар, балки барча соҳалар бўйича фидокорона меҳнат қилган, ўз фаолиятлари давомида кўплаб ёш мутахассисларга касб сирларини ўргатган, уларнинг мустақил иш юритишлари учун зарур маслаҳат ва тавсиялари билан яқиндан ёрдам берган инсонларга шогирдлари юксак эътибор ва эҳтиром кўрсатдилар, устозлари кўнглини обод этишиб, байрам совғаларини тақдим қилдилар.

Амударё тумани Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари ҳам 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамини ҳар гал устозларини шарафлаш айёми сифатида кенг нишонлайдилар. Бу галги байрам арафасида ҳам узоқ йиллар мазкур соҳада фаолият олиб борган, кўплаб ёш мутахассисларга нафақат касбий маҳорат сирларини, балки соҳага хос бўлган ҳалоллик ва адолат тамойилларига мос иш юритиш, касб маданияти ва ахлоқий қоидаларини ўргатган ҳамда бу борада ўзлари ибрат бўлган фахрийлар хонадонларига ташриф буюришиб, устозларини байрам билан табрикладилар.

Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, сафдор Бекзод Қозоқов раҳбарлигидаги бир гуруҳ ходимлар Қипчоқ шаҳарчасида истиқомат қилувчи фахрий устозлари Қадамбой Қоражонов хонадонида бўлдилар.

Ўз меҳнат фаолияти давомида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини, фуқаролар осойишталигини таъминлашдек машаққатли ва масъулиятли вазифани бекаму кўст адо этган, шу билан бирга кўплаб ёш мутахассисларга устозлик қилган Қадамбой оға айни пайтда нафақада, кексалик гаштини сурмоқда.

У байрам муносабати билан хонадонига ташриф буюрган шогирдлари билан ўзи ишлаган даврдаги қийинчиликлар, йўллардаги носозликлар ҳақида сўз юритиб, бугун юртимизда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари учун яратилган шарт-шароитлари хусусида суҳбатлашди. Айниқса, йўлларнинг равонлиги, йўл белгиларининг аниқлиги, радарлар, камераларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Фахрий устоз билан учрашув давомида бўлинма бошлиғи, сафдор Бекзод Қозоқов шогирдлар ҳурмат ва эҳтиромининг рамзи сифатида Қадамбой оға Қоражоновга байрам совғасини топширди.

Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари шу куни Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи хизмат фахрийси Саиджон оға Жумабоев билан ҳам учрашиб, устозни байрам билан табрикладилар ва байрам совғаси топширдилар. Ўз навбатида Саиджон оға Жумабоев ҳам давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун, қолаверса, шогирдларининг ташрифи, самимий тилаклари учун миннатдорлик билдирди.

Устозга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш — азалий қадрият, қолаверса, бизнинг йўлларимизни ойдин, ҳаётимизни нурафшон қилган устозлар ҳаёти ва уларнинг фидокорона меҳнати, юксак инсоний сифатлари ҳар биримиз учун ҳақиқий ҳикматлар хазинасидир. Улуғ ҳазрат Мир Алишер Навоий чуқур эҳтиром билан айтганларидек:

"Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин минг ганж ила".

Зеро, устозга эҳтиром — бу тақдир инсонга раво кўрган бахт-у саодатга, фаровон ҳаётга, келажакка эҳтиромдир.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026