12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:45
Иқтисодиёт 👁 1,481

Кичик саноат зонасидаги истиқболли лойиҳалар: Амударё саноатининг янги драйверлари

Кичик саноат зонасидаги истиқболли лойиҳалар: Амударё саноатининг янги драйверлари

Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, кичик саноат зоналари фаолиятини жадаллаштириш ва шу орқали ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Амударё туманида ҳам маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашга асосланган, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони ортиб бормоқда. Амударё тумани прокурори Баҳрам Машарипов ҳамда туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Ҳайтимбетовлар туманнинг Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари билан яқиндан танишдилар.

Ўрганишлар давомида дастлабки манзил “OYBEK MEBEL” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Мазкур корхона фаолияти кичик бизнеснинг қандай қилиб босқичма-босқич ривожланиб, йирик ишлаб чиқарувчига айланиши мумкинлигига ёрқин мисолдир. Корхона дастлаб 2021 йилда умумий қиймати 400 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида, банк кредитларисиз, тўлиқ ўз маблағлари ҳисобига эшик ва юмшоқ мебеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Ўша вақтда 6 та иш ўрни яратилган бўлса, бугунги кунга келиб корхона ўз ишлаб чиқариш салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтиришга эришди. Ҳозирда корхона нафақат стандарт маҳсулотлар, балки аҳоли ва ташкилотларнинг буюртмаси асосида барча турдаги замонавий мебель жиҳозларини юқори сифатда тайёрлаб келмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши натижасида иш ўринлари сони 10 тадан оширилиб, маҳаллий ёшларнинг бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшилмоқда.

Саноат зонасидаги яна бир эътиборга молик лойиҳа — “AMU METAL KOVKA ART” масъулияти чекланган жамияти фаолиятидир. Бу корхона тарихи ҳақиқий устоз-шогирд анъаналарига ва оилавий тадбиркорлик қадриятларига асосланади. Амударёлик тадбиркор Жасур Бобожонов ўз меҳнат фаолиятини отасининг ёнида, кичик устахонада оддий ишчи сифатида бошлаган эди. Тинимсиз изланиш ва тажриба орттириш натижасида бугун у йирик корхона раҳбарига айланди. Айни пайтда корхонада бутун ҳудудга машҳур бўлган “Аму тепло” бренди остида иситиш қозонлари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу қозонларнинг афзаллиги — энергия тежамкорлиги ва юқори самарадорлигидадир. Масалан, биргина хонадон ёки иссиқхонани қишнинг совуқ кунларида бир кеча-кундуз давомида иситиш учун атиги 30–50 килограмм кўмир сарфланиши аҳоли учун жуда катта иқтисодий фойда демакдир.

Бундан ташқари, корхонада темир эшик ва дарвозалар, шунингдек, миллий ва замонавий услубдаги металл декоратив буюмлар ҳам тайёрланмоқда. Бу жараёнларга 10 нафар доимий ишчи жалб қилинган бўлиб, мавсумий ишлар пайтида қўшимча ходимлар ва ҳунар ўрганиш иштиёқидаги ёш шогирдлар билан бандлик қамрови янада кенгаяди.

Жасур Бобожонов ўз бизнесини кенгайтириш мақсадида Кичик саноат зонасида ажратиб берилган бино-иншоотларни гаров таъминоти сифатида қўйиб, имтиёзли кредит маблағларини жалб қилди ва ишлаб чиқаришни модернизация қилди.

Саноат зонасининг экспорт салоҳиятини оширишда эса “AL-KAFIL BIZNES PLAST” масъулияти чекланган жамиятининг ўрни алоҳида. Тадбиркор Аллаберган Эрназаров раҳбарлик қилаётган ушбу корхона маҳсулотлари географияси бугунги кунда нафақат Амударё тумани ёки Қорақалпоғистон Республикаси, балки Хоразм, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларини ҳам қамраб олган. Корхонада бугунги кунда 15 нафарга яқин ишсиз фуқаро доимий даромад манбаига эга. Ўз фаолиятини 2019 йилда Халқ банки томонидан ажратилган 37 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига Хитой Халқ Республикасидан замонавий дастгоҳлар олиб келиш билан бошлаган тадбиркор қисқа вақт ичида катта натижаларга эришди.

Айни пайтда жамиятга қарашли цехда аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган 10 дан ортиқ турдаги, ҳар хил ҳажм ва шаклдаги сифатли хўжалик пластмасса буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқаришни тўхтовсиз ривожлантириш мақсадида тадбиркор 2025 йилда Хитой давлатидан қўшимча 100 минг АҚШ долларлик юқори технологик асбоб-ускуналарни олиб келиб ўрнатди. Бу эса маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва сифатини ошириш имконини берди. Корхонанинг келажак режалари ҳам улкан бўлиб, 2026 йилда яна қўшимча 60 минг АҚШ долларлик янги линияларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Амударё туманининг Навоий маҳалласи ҳудудидаги кичик саноат зонасида фаолият юритаётган бу каби корхоналар туман иқтисодиётининг локомотивига айланиб, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнамоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026