НУКУС ҲАРБИЙ ПРОКУРОРИ ТОМОНИДАН АМУДАРЁ ТУМАНИДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Аҳоли ҳаётига доир муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш, фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлиш орқали уларни қийнаб келаётган иқтисодий, ҳуқуқий масалаларга ечим топиш мақсадида Нукус ҳарбий прокурори томонидан Амударё тумани Маданият бўлимига қарашли маданият маркази биносида оммавий сайёр қабул ва бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирга тегишли соҳа вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлимларида ўз хизмат вазифасини ўтаётган ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, истеъфодаги ҳарбий пенсионерлар, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар ҳамда ёшларнинг мурожаатлари тингланди.
Сайёр қабул жараёнида иштирокчилардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг асосий қисми уй-жойга субсидия олиш, ҳарбий хизмат вазифасини ўтаётган зобитлар ва ҳарбий хизматчилар, истеъфога чиққан собиқ ҳарбий пенсионерларнинг шартнома асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракт тўловини тўлаш, ҳарбийларнинг оилаларини уй-жой билан таъминлаш масалаларида бўлди. Шунингдек, иштирокчилар масъулларга суд-ҳуқуқ соҳасига доир масалалар ва мулкий муносабатлар юзасидан ҳам мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилди. Жумладан, 6 та мурожаат сайёр қабул жараёнида жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 7 та мурожаат таҳлилий ўрганилгандан сўнг мутахассислар томонидан мурожаат қилувчиларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди. 4 та мурожаат эса ҳарбий прокуратура томонидан алоҳида рўйхатга олиниб, тегишли ташкилотлар, жумладан туман Солиқ инспекцияси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, “Микрокредитбанк”нинг туман бўлими ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими каби ташкилотларнинг масъулларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқиладиган бўлди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, турли тоифадаги солиқ имтиёзлари, мулкий муносабатларни тартибга солиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, алоҳида тоифадаги фуқаролар учун ижтимоий, тиббий хизмат бўйича имтиёзлар бериш хусусидаги саволларга масъуллар атрофлича жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар. 6 нафар фуқарога эса сайёр қабул жараёнида ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Сайёр қабулдан сўнг, олий таълим муассасаларини битирган ва Қуролли Кучлар сафларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган собиқ аскарлар, меҳнат муҳожирлигидан қайтиб келиб, иш изловчи сифатида Бандликка кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўлимида рўйхатдан ўтган иш изловчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Ярмаркада Амударё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходимлари томонидан аҳолини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар, олий таълим муассасалари ҳамда техникумларни битирувчилар учун янги иш ўринларини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан зарур маълумотлар берилди.
Шунингдек, хорижий давлатлар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари, уларнинг турлари бўйича ҳам иштирокчиларга маълумотлар берилиб, шартнома асосида хориж давлатига чиқиб ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
Иштирокчилар туманда фаолият олиб борувчи корхона, ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан яқиндан танишиб, меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар юзасидан зарур маълумотлар олдилар.
РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶