28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 08:12
Саломатлик 👁 323

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “САЛОМАТЛИК МАРАФОНИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА “САЛОМАТЛИК МАРАФОНИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2025 йил 31 октябрдаги 335-сонли буйруғига асосан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Амударё туманида 1-30 декабрь кунлари профилактик тадбирлар — “Саломатлик марафони” бошланди.

“Саломатлик марафони” доирасида кўп тармоқли Марказий поликлиника, ҳудудлардаги Оилавий поликлиникалар ва Оилавий шифокорлик пунктларида профилактик кўриклар ва скрининг дастурлари амалга оширилиши, сурункали касаллиги бор беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва индивидуал соғломлаштириш режасига мувофиқ соғломлаштириш чоралари кўрилиши ҳамда юқори технологик амалиётларга муҳтож беморлар рўйхати шакллантирилиб, уларни самарали даволаш чоралари амалга оширилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ойлик доирасида 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларда кўкрак бези саратонининг олдини олиш ва эрта аниқлаш ҳамда ташхислаш мақсадида биринчи галда кўчма маммографияга муҳтожлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, марафон жараёнида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш, доимий ва режали кун тартибига амал қилиш ҳамда зарарли одатларга қарши курашиш мақсадида аҳоли гавжум бўлган жойларда тиббий кўриклар ташкиллаштирилиб, аҳолига керакли тиббий маслаҳатлар тақдим қилинади.

Бир ой давом этадиган мазкур тадбирнинг илк ҳафтасидаги тиббий маслаҳатлар ва кўрикларда аҳоли катта қизиқиш билан иштирок этишмоқда.

Манғит деҳқон бозори ва бошқа аҳоли гавжум жойларда ташкил қилинган “Саломатлик марафони” нуқталарида тўғри овқатланиш тарғиботига бағишланган кўргазмалар ташкил этилиши ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Аҳолига яшил, сариқ ва қизил столларда озиқ-овқат ва мева-чевалар макетлари намойиш қилиниб, қайсилари саломатлик учун фойдали, қайсилари зарарли экани тушунтирилмоқда. Буклетлар ҳамда тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар воситасида оммавий тарғибот тадбирлари ўтказилаётгани аҳолининг тиббий маданиятини ошириш имконини бермоқда.

Ушбу марафон тумандаги ҳар бир фуқаронинг соғлиғини яхшилашга, касалликларни эрта аниқлашга ва аҳоли орасида тиббий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади.

Қадрли юртдошлар! “Саломатлик марафони” ойлигида фаол иштирок этинг ва ўз саломатлигингизга асло бефарқ бўлманг. Тиббий кўриклардан ўтиш орқали соғлигингиз ҳақида ғамхўрлик қилинг. Зеро, саломатлик энг катта бойликдир.

Жумабой Явқашев, Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026