КОНСТИТУЦИЯ — ХАЛҚ ИРОДАСИДАН ТУҒИЛГАН БОШ ҚОМУСИМИЗДИР
Ҳар бир халқнинг тарихида шундай унутилмас саналар бўладики, у кунлар йиллар оша ўз аҳамиятини йўқотмайди, балки янгича маъно касб этиб боради. 8 декабрь — Ўзбекистон халқи учун ана шундай улуғ санолардан бири. Чунки шу куни мамлакатимизнинг бош Қонуни — Конституция қабул қилинган.
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг таг-заминида ҳам шу Конситутция руҳияти ётади. Янги Ўзбекистон деган тушунча — адолатли жамият, кучли фуқаролик позицияси, ёшлар учун кенг имкониятлар деганидир. Буларнинг барчаси бош Қонунимиздаги тамойиллар билан уйғунликда ҳаётга татбиқ этиляпти.
Ёшлар — жамиятнинг энг катта кучи, энг катта ишончи. Бугун уларга яратилаётган шароитлар, таълимдаги ўзгаришлар, инновацион имкониятлар, тадбиркорликка берилаётган кенг йўл — Конституциянинг амалдаги натижасидир. Зеро, эртанги кун айнан бугунги ёшлар қўлида. Уларнинг билимли, ташаббускор, ватанпарвар бўлиб вояга етиши — давлатимиз тараққиётининг асоси ҳисобланади.
8 декабрни нишонлар эканмиз, биз Конституцияни фақат бир кун эслаб қолмаймиз. Балки унинг ҳар бир банди — бизнинг тинчлигимиз, эркинлигимиз, фаровонлигимизни ҳимоя қилаётганини яна бир бор англаймиз. Конституция — биз яшаётган ҳаётнинг қоидалари, адолатнинг мезони, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч кўпригидир.
Шу боис бу ҳужжатни ҳурмат қилиш, унга амал қилиш, уни англаш — ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир. Бош Қонунимизга содиқлик эса — юрт келажагига содиқлик демакдир.
Конституция — бугуннинг барқарорлиги, эртангининг ишончи ва келажак авлодларнинг мустаҳкам пойдеворидир.
8 декабрь — ана шу пойдеворнинг юксак қадрияти сифатида нишонланадиган кунидир.
Шаҳло Янгибоева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети 3-босқич талабаси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶