12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:46
Жамият 👁 610

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам қонуний асослар яратилган. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган. Шу боис, мамлакатимизда фуқароларнинг ҳаётига дахлдор ҳуқуқий масалаларни шаффофлик асосида ҳал қилишда одил судловни таъминлаш, уларнинг конституциявий ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишларига шароит яратиш мақсадида судлар томонидан халқ билан юзма-юз мулоқот, ҳуқуқий-маслаҳат учрашувлари, “Очиқ эшиклар куни” тарзидаги ташвиқот тадбирлари ва сайёр суд йиғилишлари ташкил этилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди биносида ўтказилган навбатдаги шу каби тадбирда ҳам судьялар, тадбиркорлар, адвокатлар ва фуқаролар иштирок этди. “Очиқ эшиклар куни” тадбири аввалида иштирокчилар Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди биносида ташкил этилган адвокатлар ва прокурор хоналари, фуқароларни қабул қилиш жараёни, суд мажлислари зали, шунингдек, судга ташриф буюрувчилар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди ходимлари тадбир иштирокчиларига суд архиви, девонхонаси фаолияти юзасидан батафсил маълумот ва тушунчалар бердилар.

“Очиқ эшиклар куни” тарғибот-ташвиқот тадбирида иштирокчиларга судлар фаолиятига кенг жорий этилаётган интерактив хизматлар ҳақида тушунчалар берилиб, бу борадаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эътибор қаратилди. Йиғилишда Президентимиз томонидан қабул қилинган судлар фаолиятига доир Фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунча ва маълумотлар ҳам тақдим этилди.

Тадбир давомида судьялар ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати жараёнида малакали ҳуқуқшунослар томонидан маъмурий судларда кўриладиган ишлар тоифаси, маъмурий суднинг ваколатлари, ишларни кўришнинг процессуал тартиблари хусусида кенг тушунчалар берилди. Бундан ташқари, давра суҳбатида жорий 2025 йил давомида Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судида кўрилган ишлар таҳлилига ҳам эътибор қаратилиб, иштирокчиларга қимматли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилган тадбирда судьялар томонидан мамлакатимиз суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва унга мувофиқ соҳага жорий этилаётган янгиликлар, хусусан, Президентимиз томонидан 2025 йил 21 августда қабул қилинган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва ундан келиб чиқадиган вазифалар мазмун-моҳияти юзасидан атрофлича маълумотлар тақдим этилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Унга кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига зарур қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижалари, сарфланадиган харажатларни шакллантириш, мурожаатларни судга электрон шаклда юбориш, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этишларини таъминлашга қаратилган ўзгариш ва янгиликлар хусусида маълумотлар берилди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбири очиқ ва шаффоф тарзда, юзма-юз мулоқотлар, қизиқарли савол-жавоблар асосида ўтказилди ҳамда мунозараларга бой бўлди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026