12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Жамият 👁 560

Энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш — мавсумни беталафот ўтказишнинг гарови

Энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш — мавсумни беталафот ўтказишнинг гарови

Мамлакатимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Бу жараёнда қонун устуворлигини таъминлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик муҳим аҳамият касб этади. 10 январь куни Амударё тумани прокурори Баҳром Машарипов бошчилигида ўтказилган тезкор йиғилиш ва амалий ўрганишлар айнан шу масалаларга қаратилди.

Эрта тонгдан туман прокуратурасида газ ва электр таъминоти корхоналари ходимлари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Унда кун тартибидаги энг оғриқли масала — энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш ва таъминотда узиишларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Туман прокурори соҳа ходимлари олдига аниқ ва қатъий вазифаларни қўйди. Хусусан, жойларда аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларида электр энергияси ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш, ўғирлик ва талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш топширилди. Таъкидландики, ҳар бир ўғирланган киловатт электр энергия ёки бир куб метр газ — бу кимнингдир хонадонида иссиқлик етишмаслигига, қайсидир мактаб ёки боғчанинг совуқ қолишига сабаб бўлади.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги қарори ижроси доирасида тузилган махсус штаб фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Штаб аъзолари томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида, яъни мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасалар биноларида қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш бўйича амалга оширилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Прокурор аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавсум давомида иссиқлик тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ муддатли кўрсатмалар берди.

Назорат тадбирлари фақат хизмат хонасида эмас, бевосита жойларда ҳам давом эттирилди. Туман прокурори Баҳром Машарипов мутахассислар ҳамроҳлигида табиий газ тармоқларини модернизация қилиш жараёнлари билан танишди.

Асосий эътибор туманнинг Бўстон маҳалласи ҳудудида амалга оширилаётган йирик лойиҳага қаратилди. Маълумки, ушбу ҳудуддаги аҳоли хонадонларини газ билан таъминловчи диаметри 159 миллиметр бўлган қувурлар йиллар давомида эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Бу эса газ босимининг пасайишига ва техник йўқотишларга сабаб бўлаётганди. Айни пайтда ушбу тармоқ диаметри 219 миллиметр бўлган янги газ қувурларига алмаштирилмоқда.

Прокурор қурилиш-монтаж ишлари жараёнида белгиланган техник меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилишини ҳам кўздан кечирди. Асосий мақсад — аҳолига "зангори олов"ни нафақат барқарор, балки хавфсиз, сифатли ва йўқотишларсиз, энг муҳими, узлуксиз етказиб беришдир. Мазкур жараёнда белгиланган техник меъёр ва хавфсизлик талабларига амал қилиниши ишчи-ходимлар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, шунингдек, газ таъминоти тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини кафолатлайди. Шу боисдан, ишлар лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ, малакали мутахассислар томонидан, белгиланган тартиб ва стандартлар асосида амалга оширилиши лозим. Техник назорат ва масъул ташкилотлар томонидан доимий текширувларнинг олиб борилиши эса хавфсизлик даражасини янада оширишга хизмат қилади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби назорат тадбирлари мавсумни беталафот ўтказиш ва аҳоли розилигини таъминлашнинг муҳим кафолатидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026