28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:58
Қишлоқ хўжалиги 👁 371

Амударё туманида 2026 йилги экиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласида амалий семинарлар ташкил этилди

Амударё туманида 2026 йилги экиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласида амалий семинарлар ташкил этилди

Амударё туманининг “Тўлқин” ва “Оқ олтин” ОФЙ ҳудудларида 2026-йил чигит экиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида қатор амалий семинарлар ташкил этилди.

Семинарларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Анвар Жуманазаров, Сув хўжалиги вазири Бахтиёр Юсупов, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларига масъул ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда фермерлар иштирок этдилар. Ушбу тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишларини илмий асосда, белгиланган агротехник муддатларда ва юқори сифат билан амалга оширишга қаратилгани билан аҳамият касб этди.

Семинарлар давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш устахоналарида олиб борилаётган ишлар, техника ва агрегатларни мавсумга шай ҳолатга келтириш жараёнлари атрофлича кўздан кечирилди. Шунингдек, экин майдонларини шудгорлаш, лазерли текислаш, шўр ювишга ер тайёрлаш, чел олиш ва шўр ювиш ишларининг бориши юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.

Уруғлик чигитини тозалаш, саралаш, туксизлантириш ва дорилаш, биолабораторияларни мавсумга тайёрлаш масалалари ҳам семинарларнинг муҳим йўналишларидан бўлди. Бу жараёнлар келгусида соғлом кўчатлар етиштириш ва юқори ҳосилдорликка эришишда муҳим омил экани алоҳида таъкидланди.

Семинарлар жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси Анвар Жуманазаров сўзга чиқиб, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, агротехник тадбирларни тўлиқ ва сифатли бажариш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканини қайд этди. У ўз нутқида шўрланган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали барқарор ҳосилдорликка эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазири Бахтиёр Юсупов семинарда нутқ сўзлаб, ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш, қандакларни белгиланган меъёрларда қазиш, сув сарфини аниқ ҳисобга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, сувдан тежамкор ва самарали фойдаланиш — бугунги шароитда қишлоқ хўжалиги барқарорлигининг энг муҳим омилларидан биридир.

Тадбирлар доирасида 2026 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларига гўнг чиқариш, ерга ер қўшиш, мелиоратив ҳолатни яхшилаш, ички суғориш тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Фермерлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди. Мутасаддилар томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича аниқ тавсиялар берилиб, илғор тажрибаларни оммалаштириш, фермерлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур семинарлар Амударё туманида 2026 йилги қишлоқ хўжалиги мавсумига пухта тайёргарлик кўрилаётганидан, соҳада тизимли ёндашув ва амалий назорат кучайтирилаётганидан далолат беради. Энг муҳими, семинарлар фермерлар билим ва тажрибасини ошириш, юқори ҳосил олиш йўлида муҳим амалий жараён сифатида хизмат қилмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026