12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:34
Жамият 👁 440

Амударё туманида пресс-тур: маҳаллаларда аҳоли фаровонлиги йўлидаги ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

Амударё туманида пресс-тур: маҳаллаларда аҳоли фаровонлиги йўлидаги ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг жойлардаги амалий натижалари ва оддий инсонлар ҳаётида қандай ўзгаришлар ясаётганини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс. Шу мақсадда Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати ташаббуси билан тумандаги маҳаллаларда аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг қамровли пресс-тур ташкил этилди.

Мазкур пресс-турда республика ва маҳаллий миқёсдаги етакчи ОАВ вакиллари — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎЗА), “Севимли” телеканали, “Қорақалпоғистон” телерадиоканали, “Амударё” телеканали ҳамда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси журналист ва мухбирлари иштирок этиб, маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳамда яратилаётган янги имкониятлар билан бевосита жойида танишдилар.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари туманнинг бир қатор маҳаллаларида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти, хотин-қизлар бандлиги, томорқачилик ва деҳқончиликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар, шунингдек, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ҳар бир манзилда амалга оширилаётган лойиҳалар аниқ мисоллар орқали намойиш этилиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Хусусан, Уйшин маҳалласида тадбиркор ташаббуси билан бунёд этилган замонавий оилавий шифокорлик пункти фаолияти журналистларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу маскан маҳалла аҳолисига қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда. Арна бўйи маҳалласида эса асаларичиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу соҳанинг аҳоли даромадини оширишдаги аҳамияти ёритиб берилди.

Шунингдек, Дўстлик маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массиви таркибида барпо этилаётган замонавий кўп қаватли турар жойлар, аҳоли учун яратилаётган қулай яшаш шароитлари ОАВ вакилларига батафсил таништирилди. Бу лойиҳалар ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Пресс-тур доирасида Аёқчи маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган намунали ташаббуслар ҳам эътибордан четда қолмади. Маҳаллада яшовчи Гавҳар Аннамуратова 15 йилдан буён тикувчилик ҳунари билан шуғулланиб келмоқда. Онасидан ўрганган ушбу касбни бугун тадбиркорлик даражасига кўтарган Гавҳар опа нафақат оиласини, балки бошқа хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлаб келмоқда. Икки йил аввал маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва хотин-қизлар фаоли кўмагида 100 миллион сўм кредит олиб, замонавий тикув ускуналарини харид қилган. Бугунги кунда буюртма асосида сифатли кўрпача, кўрпа ва ёстиқлар тикиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Энг қувонарлиси, у ўз ҳунарининг сир-асрорларини фарзандлари ва набираларига ўргатиб, келгусида кўплаб шогирдлар етиштириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган.

Пресс-тур иштирокчилари Холимбег овулида яшовчи намунали томорқачи Эркинбой Қўшаев фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. У ердан самарали фойдаланиб, йилига 3–4 мартагача ҳосил олаётган илғор деҳқонлардан бири саналади. 2021 йилдан буён лимон етиштиришни йўлга қўйиб, бу йил қарийб 400 килограмм лимон ҳосилидан салмоқли даромад олди. Бундан ташқари, Эркин ака янги деҳқончилик тажрибаларини синаб кўриб, картошканинг “Тошкент” навини экиш орқали юқори ҳосилга эришди ва уруғчиликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Томорқасида қулупнай, хурмо, картошка, пиёз, бодринг, помидор, сабзи, қовун, тарвуз, кўкатлар етиштириш билан бирга чорвачилик, паррандачилик ва қуёнчиликни ҳам йўлга қўйганлиги унинг меҳнатсеварлиги ва ташаббускорлигидан далолат беради. 

Пресс-тур иштирокчилари намунали томорқачининг ерга бўлган меҳри, деҳқончиликдаги тажрибалари ва меҳнат самаралари билан яқиндан танишиб, бу каби ташаббуслар бошқа ҳудудлар учун ҳам ўрнак бўлишини алоҳида таъкидлашди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бундай пресс-турлар ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлаш, аҳоли ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими, бу каби тадбирлар орқали инсон қадри, меҳнат ва ташаббус эъзозланаётган бугунги ислоҳотлар ҳаётий мисоллар орқали намоён бўлмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026