14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 02:09
Сиёсат 👁 960

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 18-сессияси тўғрисида ахборот

Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 18-сессияси тўғрисида ахборот

12 февраль куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг 18-сессияси бўлиб ўтди. Унда Кенгаш депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳиялари садолари остида очилди. Мажлисга Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси Алишер Йўлдашев раислик қилди. Сессия котиблигига “24-Қангли” сайлов округидан депутат Дилноза Отабаева номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия кун тартибига киритилган масалалар туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада самарали ташкил этишга қаратилди.

Сессияда дастлаб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳисобот берди. Ҳисоботда туманда “Янги Ўзбекистон” кўринишидаги маҳаллаларни шакллантириш, аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудларни барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 298-сон қарорига мувофиқ Амударё туманида 3 та ҳудуд — Куюк кўпир ва Қиличбой овуллари ҳамда Қипчоқ шаҳарчаси танлаб олинган. Мазкур ҳудудларда шаҳар муҳити ва замонавий яшаш шароитларини жорий этиш мақсадида республика бюджетидан 10 млрд сўм, маҳаллий бюджетдан 5 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Дастур доирасида мазкур маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр ва газ таъминотини яхшилаш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, ижтимоий соҳа объектларини тартибга келтириш каби қатор тизимли чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида тумандаги 7 та оғир тоифадаги ҳудуд — Ўзбекистон, Қум ёп, Қорамон, Юқори қишлоқ, Жумуровул маҳаллалари, Назархон овули ва Жумуртов шаҳарчасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Ушбу ҳудудларда томорқаларни сув билан таъминлаш, электр таъминотини яхшилаш, ички йўлларни асфальт ва шағаллаштириш орқали инфратузилмани мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Мазкур мақсадлар учун республика бюджетидан 14 млрд сўм ва маҳаллий бюджетдан 7 млрд сўм маблағ ажратиш бўйича таклиф илгари сурилди.

Сессияда 2025 йил давомида туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳам кўриб чиқилди. Ҳисоботда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, ижтимоий соҳа объектларини молиялаштириш, инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган харажатлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Адлия бўлимининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўйича бош маслаҳатчиси Суҳроб Ҳайтбоев ҳисобот берди.

Қайд этилишича, 2025 йил давомида бўлимга жами 142 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 139 таси ариза ва 3 таси шикоятни ташкил этган. Келиб тушган мурожаатларнинг 141 таси кўриб чиқилиб, 40 таси қаноатлантирилган, 101 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Шунингдек, йил давомида 142 нафар фуқаро бевосита шахсий қабулда қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда ҳал этилган.

Ҳисоботда туманда норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил йўлга қўйиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида амалга оширилган тарғибот ишлари ҳам алоҳида таъкидланди.

Сессияда маҳаллалар кесимида ойма-ой мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур масала юзасидан туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Руслан Наримбетов ҳисобот берди. Ҳисоботда аҳолини доимий иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш орқали даромад манбаларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Ахборотда таъкидланганидек, 2026 йилда туманда камбағаллик даражасини 3,2 фоизгача ва ишсизлик даражасини 4,7 фоизгача пасайтириш, 4 887 нафар аҳолини доимий иш ўринларига жойлаштириш ҳамда 16 минг 500 нафар аҳоли даромадини ошириш, 1 472 та камбағал оилаларда яшовчи 6,5 минг нафар аҳолини уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш, шунингдек, камбағаллик ва ишсизликдан холи маҳаллалар сонини 3 тага етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, жорий йил давомида 5 039 нафар норасмий иш ўринларини легаллаштириш ва 701 нафар мутахассисни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш режа қилинган.

Сессияда Амударё туманида соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича лойиҳа концепциясини келишиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шуҳрат Жуманиязов ҳисобот берди.

Ҳисоботга кўра, 2024 йилда туманда 4 589 нафар, 2025 йилда эса 4 244 нафар чақалоқ туғилган.

2025 йилда жами 887 нафар фуқаро вафот этган. Шундан 18 ёшгача бўлган болалар ўлими 92 нафарни ташкил этган. 2025 йил давомида 1 ёшгача бўлган болалар ўлими 70 нафарни ташкил этиб, ҳар 1000 тирик туғилган чақалоққа нисбатан интенсив кўрсаткич 16,5 ни ташкил қилган.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди. Қабул қилинган қарорлар туманни комплекс ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий соҳаларда самарадорликни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019