12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Қишлоқ хўжалиги 👁 327

2026 йилги пахта ҳосили учун мустаҳкам пойдевор яратилмоқда

2026 йилги пахта ҳосили учун мустаҳкам пойдевор яратилмоқда

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим ва таянч тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу тармоқда юқори натижаларга эришиш, мўл ҳосил яратишнинг энг асосий шарти эса, шубҳасиз, ерга қадалаётган уруғнинг сифатига бевосита боғлиқдир. Шу мақсадда бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Амударё туманида ҳам 2026 йилги пахта ҳосили учун юқори сифатли, серҳосил ва касалликларга чидамли уруғлик чигит тайёрлаш ишлари қизғин паллага кирган.

Мазкур жараёнларнинг белгиланган стандартлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида, тизимли тарзда олиб борилиши устидан давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларининг хизматлари катта бўлмоқда. Хусусан, Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Амударё туман бўлими мутахассислари томонидан бугунги кунда уруғлик чигит тайёрлаш жараёнларининг ҳар бир босқичи қатъий назоратга олинган.

Инспекция томонидан амалга оширилаётган назорат тадбирларининг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги қабул қилинган 641-сонли қарори талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашдир. Мазкур қарорда уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, уни талаб даражасида сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, уни мақсадли тарқатиш ва энг асосийси, сифатини назорат қилиш бўйича бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Уруғчилик борасида Амударё тажрибаси

Айтиш жоизки, Амударё туманида уруғчилик соҳасини ривожлантиришда маҳаллий тадбиркорларнинг ўрни ва ташаббускорлиги алоҳида таҳсинга сазовор. Бу борада тумандаги “Аму сара уруғлари” масъулияти чекланган жамияти фаолияти Республикага ўрнак бўлмоқда. Корхона раҳбари Ёқуббой Аширов ўз фаолиятини 2009 йилда оддий фермер сифатида бошлаган эди. Унинг бошчилигидаги "Ёқуббой Аширов" фермер хўжалиги бугунги кунда 114 гектар унумдор ер майдонида илғор агротехник тадбирларни қўллаган ҳолда деҳқончилик қилиб келмоқда.

Янгиликларга интилувчан, изланувчан ва ҳамиша ўз фаолиятига замонавий инновацион ғояларни, илғор ташаббусларни жорий этиш орқали пахта ва ғалла уруғчилиги соҳасида юқори натижаларга эришиб келаётган бу фермер янада улкан мақсадларни ўз олдига қўйди. У тумандаги уруғлик пахта ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун янада кенгроқ қулайликлар яратиш, шу билан бирга ҳудудда пахта ва ғалла ҳосилдорлигини кескин оширишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида дунё тажрибасини ўрганишга қарор қилди. Шу мақсадда у Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, у ердаги тажрибали хитойлик уруғшунослар фаолияти, замонавий уруғлик тайёрлаш технологиялари ва лаборатория жараёнлари билан яқиндан танишди.

Хитой сафаридан катта таассуротлар ва аниқ режалар билан қайтган Ёқуббой Аширов давлатимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган кенг имкониятлардан, хусусан, молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларидан самарали фойдаланган ҳолда тижорат банкидан 3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағини олди. Ушбу мақсад учун ўз ҳисобидан яна 3 миллиард сўмлик хусусий маблағини ҳам йўналтириб, жами 6 миллиард сўмлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширди. Натижада Хитой давлатидан пахта, ғалла ва бошқа донли экинлар уруғларини маҳаллий шароитда, юқори аниқликда қайта ишлайдиган энг сўнгги русумдаги завод ускуналарини олиб келиб ўрнатди. Айнан шу тариқа туманда замонавий “Аму сара уруғлари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги йирик корхонага асос солинди.

Технологик жараёнлар: Юқори сифатли навлар ва замонавий ишлов бериш тизими

Жамият фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, бу ерда ишлар тизимли ва илмий асосда йўлга қўйилганига гувоҳ бўламиз. Маълумотларга кўра, корхона томонидан 2025 йил ҳосилидан тайёрланган жами 535 тонна ҳажмдаги уруғлик пахта хом ашёси қабул қилиб олинган. Бугунги  кунга келиб жами 205 тонна уруғлик чигит тайёрланиб, фотосепараторлардан ўтказиб, дориланган ва махсус қопларга солиниб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган.

Тайёрланган уруғлик чигитнинг асосий қисмини маҳаллий иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка ва турли касалликларга чидамли бўлган “Султон” ва “Равнақ-2” навлари ташкил қилади.

Корхонада уруғликларни сақлаш жараёнига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 2026 йил ҳосили учун уруғликларни дорилашда қўлланиладиган юқори сифатли кимёвий препаратлар ва қадоқлашда фойдаланиладиган қоғоз қоплар захиралари аввалдан тўлиқ яратилган. Энг муҳими, уруғлик чигит сақланадиган улкан омборларда ҳашарот ва турли хил зараркунандаларга қарши кимёвий зарарсизлантириш ишлари тўлиқ ва сифатли амалга оширилган.

Қорақалпоғистон бўйлаб кенг қамровли таъминот

“Аму сара уруғлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашди корхонада қайта ишланган ва юқори технологик жараёнлардан ўтган “Равнақ-2” уруғлик чигит нави кўпчилик фермерларнинг эътиборини қозонган. Шу боисдан ҳам, ушбу сифатли уруғликлар нафақат Амударё тумани ички эҳтиёжлари учун, балки Қорақалпоғистон Республикасининг қатор ҳудудларига, жумладан, Шуманай, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Нукус ва Тахиатош туманларидаги фермер хўжаликларига ҳам шартнома асосида мунтазам равишда етказиб берилмоқда. Бу эса ўз навбатида бутун Оролбўйи минтақасида пахта ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Корхонада уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларидан ҳосилни узлуксиз қабул қилиш, уларни белгиланган стандартлар асосида қайта ишлаш ва энг сара уруғларни ажратиб олиш учун барча шароитлар яратилган. Ишлаб чиқариш цехлари, айниқса, пахтадан сара уруғларни автоматик тарзда ажратиб олувчи мураккаб механизмларнинг бенуқсон ва тўхтовсиз ишлаши учун зарур техник шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, инсон омилига ҳам катта эътибор қаратилиб, корхона ишчилари ва мутахассислари мавсум олдидан махсус тайёргарликдан ўтказилади. Уларга меҳнат қонунчилиги талаблари ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан зарур тушунча ва малакавий тавсиялар берилди.

Рақамлаштириш ва сифат назорати

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ва маҳсулотларнинг шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини баҳолаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳада янги даврни бошлаб берди.

Ушбу фармон талабларига мувофиқ, 2026 йил ҳосилидан бошлаб юртимизда уруғликларни етиштириш ва уларни реализация сотиш билан шуғулланувчи барча турдаги тадбиркорлик субъектлари учун қатъий талаб ўрнатилди. Яъни, рақамли QR-кодли ёрлиқ билан қадоқланмаган ҳамда ваколатли органлар томонидан бериладиган ижобий хулоса олинмаган ҳар қандай қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тарқатиш қатъиян тақиқланади. Бундан кўзланган асосий мақсад – фермер ва деҳқонларни сифатсиз, кафолатланмаган ва келиб чиқиши номаълум бўлган қалбаки уруғлардан ҳимоя қилишдир. QR-код орқали ҳар бир харидор уруғнинг нави, қачон ва қаерда ишлаб чиқарилгани, унинг унувчанлик кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотларни ўз смартфони орқали сониялар ичида билиб олиши мумкин.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Амударё туман бўлими томонидан айнан ушбу фармон ижросини таъминлаш, ноқонуний ва сифатсиз уруғлар савдосининг олдини олиш бўйича ҳудудда тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, жараёнлар доимий ва қатъий назорат қилиб борилмоқда.

Ғ.Бозорбоев, Агроинспекциянинг  Амударё туман бўлими Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши устидан назорат қилиш бўйича бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026