12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Спорт 👁 445

Чемпионлар масканига айланган даргоҳ: 12-сонли мактаб мас-рестлингчиларининг ютуқлари

Чемпионлар масканига айланган даргоҳ: 12-сонли мактаб мас-рестлингчиларининг ютуқлари

Бугунги кунда юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш борасида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатларнинг ёрқин натижасини Амударё туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби мисолида яққол кўришимиз мумкин. Мазкур таълим муассасасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир нечта спорт тўгараклари йўлга қўйилган.

Хусусан, 2023 йилда тажрибали ва фидойи мураббий Баҳром Қурбониязов ташаббуси билан кураш ва мас-рестлинг спорт турлари бўйича махсус тўгараклар ташкил этилган эди. Бугунги кунда машғулотларга нафақат мактаб ўқувчилари, балки ён-атрофдаги бошқа таълим муассасаларидан ҳам спортга меҳр қўйган ёшлар катта иштиёқ билан қатнашиб келмоқда.

Мураббий Баҳром Қурбониязов қўл остида шуғулланаётган спортчилар қисқа вақт ичида кўплаб йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этиб келмоқда. Шу йилнинг 17-19 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида 16-18 ёшли ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада жами 15 нафар спортчи иштирок этди. Улардан 5 нафари биринчи, яна 5 нафари иккинчи ва 3 нафари учинчи ўринларни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишди. Мусобақадан қайтган жамоа мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.

Мас-рестлинг чуқур тарихга эга бўлган ўзига хос яккакураш спорти ҳисобланади. Ўйин шартига кўра, икки спортчи бир-бирига қарама-қарши ҳолатда ўтиради, оёқларини махсус тахтага тираб, ўртадаги таёқни ўз томонига тортишга ҳаракат қилади. Ким рақибини ўз томонига тортиб ўта олса ёки таёқни қўлидан чиқариб юборишга мажбур қилса, ўша иштирокчи ғолиб деб топилади. Бу спорт тури спортчидан тезкор фикрлашни, тўғри тактика танлашни ва кучли руҳий бардошни талаб этади. Қачон бор кучни ишга солиш, қачон сабр қилиб рақибни чарчатиш ва қачон кескин ҳужумга ўтишни билиш — ғалабанинг асосий омилидир. Шу боисдан ҳам, мазкур спорт тури инсонни ҳар томонлама чиниқтиради, ёшларда жасурлик, меҳнатсеварлик ва қатъият руҳини шакллантиради.

Ушбу спорт тури билан шуғулланиб келаётган тўгарак қатнашчиларининг зафарли юришлари 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатидан бошланган бўлиб, ўшанда спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, навбатдаги халқаро турнирларга йўлланмани қўлга киритишган эди. 2024 йилнинг май ойида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган мас-рестлинг бўйича Осиё чемпионатида эса 10 нафар ўқувчи қатнашди ва уларнинг 1 нафари олтин, 2 нафари кумуш ҳамда яна 2 нафари бронза медалларига сазовор бўлди. 2025 йилда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 12 нафар спортчи қатнашди ва Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Қитъа биринчилигида ҳам амударёлик ёшлар иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритиб, юртимиз байроғини баланд кўтардилар.

Бундай юқори натижаларга эришишда 12-сонли мактаб раҳбариятининг спорт тўгараклари фаолиятини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётгани, машғулотлар учун зарур барча шарт-шароитларни яратиб бераётгани муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга, ота-оналарнинг ҳам фарзандлари танлаган йўлни маъқуллаб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига катта ҳисса қўшаётганини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Буларнинг барчасининг негизида эса, шубҳасиз, тренер Баҳром Қурбониязовнинг машаққатли ва самарали меҳнати ётибди. Унинг ўз касбига бўлган садоқати ва ёшлар тарбиясидаги юксак масъулияти муносиб баҳоланиб, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон мас-рестлинг федерацияси томонидан "Энг яхши тренер" кўкрак нишони билан тақдирлангани ҳам сўзимизнинг яққол исботидир.

Бугунги кунда тўгаракда жами 52 нафар ўғил-қиз икки сменада мунтазам равишда машғулотларда иштирок этишмоқда. Эндиликда ёш спортчилар олдинда турган навбатдаги катта синов — шу йилнинг май ойида 13-15 ёшли ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Ҳамюртларимизга ушбу мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026