12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:32
Жамият 👁 423

"Юзда юрма – юзга кир": Амударёда мудҳиш авариялар оқибатлари акс этган автокарвон тадбири ўтказилди

"Юзда юрма – юзга кир": Амударёда мудҳиш авариялар оқибатлари акс этган автокарвон тадбири ўтказилди

Бугунги кунда кўчаларимиз файзли, йўлларимиз равон, энг муҳими, шахсий автотранспорт воситасига эга бўлган юртдошларимиз сафи соат сайин кенгайиб боряпти. Бу, албатта, қувонарли ҳол. Зеро, автомобиль узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилувчи, замонавий ҳаёт суръатига мос равишда ҳаракатланишимизни таъминловчи энг муҳим воситалардан бирига айланиб улгурган. Бироқ, бу қулайликларнинг ўзига яраша масъулияти ва хавотирли томонлари ҳам йўқ эмас. Транспорт оқимининг кескин ортиши табиийки, автомобиль йўлларидаги тирбандликларни келтириб чиқариш билан бирга, йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишидек ўта долзарб ва оғриқли масалани кун тартибига чиқармоқда.

Мана шундай масалага жамоатчилик эътиборини қаратиш, одамларни ҳушёрликка ва масъулиятга чорлаш мақсадида Амударё туманида “Тарғибот автокарвони” тадбири ташкил этилди. Тадбирнинг мақсади томошабинларга аччиқ ҳақиқатни, қоидабузарликнинг мудҳиш оқибатларини жонли равишда, очиқ-ойдин кўрсатишдан иборат бўлди. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида аянчли ҳолатга келиб қолган, мажақланган ва техник шикастланган автомашиналар махсус эвакуаторларга ортилган ҳолда туманнинг марказий ва гавжум кўчалари бўйлаб ҳаракатланди. Эвакуаторлар устидаги темир парчасига айланган машиналарни кўрган ҳар бир йўловчи, ҳар бир ҳайдовчи беихтиёр чуқур ўйга толади, меъёрдан ортиқ тезликнинг ва масъулиятсизликнинг охири қандай фожиа билан тугаши мумкинлигини ўз кўзи билан кўриб, тегишли хулоса чиқаради. “Юзда юрма – юзга кир” шиори остида ўтказилган тадбир давомида аҳолига ҳам пиёда сифатида ҳаракатланиш қоидалари яна бир бор батафсил тушунтирилди.

Амударё тумани Ички ишлар бўлим Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Бекзод Қозоқов ва катта лейтенант Анвар Юсуповлар томонидан ҳайдовчилар, айниқса, кўплаб инсонлар тақдирига жавобгар бўлган жамоат транспорти ҳайдовчилари билан очиқ ва самимий мулоқотлар ўтказилди. Бу учрашувларда транспорт воситасини бошқариш вақтидаги хавфсизлик чоралари, белгиланган ҳаракат тезлигига қатъий риоя этиш, шунингдек, пиёдаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масалалари кун тартибининг асосий мавзусига айланди. Қолаверса, кўп йиллик тажрибага эга бўлган фахрий ҳайдовчилар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, рул бошқарувига эндигина ўтирган ёш авлод вакилларига йўллардаги кутилмаган вазиятларда қандай тўғри қарор қабул қилиш бўйича ўта муҳим амалий тавсияларини бериб ўтдилар.

Профилактик тадбирлар кўлами фақатгина кўчалар ва чорраҳалар билан чегараланиб қолмади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари муаммонинг илдизига чуқурроқ кириб бориш мақсадида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган кузов таъмирлаш устахоналари ва автомобилларни ювиш шохобчаларида ҳам бўлишди.

Устахона мутасаддилари билан ўтказилган суҳбатлар чоғида шикастланган, айниқса, авария ҳолатидаги автотранспорт воситаларини таъмирлашга қабул қилишдан олдин, албатта тегишли маълумотномани талаб қилиш шартлиги таъкидланди. Баъзида ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан яширинишга ва машинани яширинча таъмирлатиб олишга уринишади. Инспекторлар усталарга бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг оқибатларини тушунтирар экан, қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган автомобилни яширинча таъмирлаш — ҳуқуқбузарликка ва ҳатто жиноятга бевосита шерик бўлиш сифатида баҳоланишини ва бунинг учун жавобгарлик муқаррарлигини эслатиб ўтдилар.

Автомобилларни ювиш шохобчаларининг раҳбарлари ва ишчи-ходимларига эса хизмат кўрсатиш учун олиб келинган транспорт воситаларини кўздан кечиришда ҳушёр бўлиш, агарда автомашина салонида ёки сиртида шубҳали қон излари, ёхуд келиб чиқиши номаълум бўлган жиддий шикастланиш белгилари кўзга ташланса, дарҳол ҳолатга аниқлик киритиш ҳамда бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига хабар бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Бундай эътибор ва ҳушёрлик кўплаб қоидабузарликларнинг олди олинишига хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026