12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:22
Спорт 👁 428

Спорт вазири билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Спорт вазири билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Мамлакатимизда эртамиз эгаларининг ҳар томонлама баркамол униб-ўсиши, уларнинг истеъдод ва салоҳиятларини тўлақонли рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилган эди. Учрашувда ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини юртимизда “Ёшлар куни” сифатида ўтказиш, барча даражадаги раҳбарларнинг бевосита ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалаларни тинглаши, муаммо ва таклифларни бевосита жойида ўрганиб, уларга амалий ечимлар ишлаб чиқиш вазифаси қатъий белгилаб берилди. Бугунги кунда мазкур ташаббус амалда ўз ижросини топмоқда ва бу йўналишда Спорт вазирлиги тизимида ҳам изчил, тизимли ишлар олиб бориляпти.

Ёшларнинг овозини эшитиш, уларнинг спортдаги ютуқларини рағбатлантириш ва мавжуд тўсиқларни биргаликда бартараф этиш мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш йўлида жойларда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Амударё туманида ҳам ўтказилди.

Ҳудуддаги спортчи ёшлар ва соҳа мутасаддиларини бир жойга жамлаган ушбу учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев бевосита иштирок этиб, келажак чемпионлари билан юзма-юз, самимий суҳбат қилди. Ушбу жараёнда мутасадди раҳбарларнинг ёшлар вакиллари билан бевосита мулоқотга киришиши уларнинг интилишларига катта руҳий мадад берди.

Тадбирда, шунингдек, Амударё тумани ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ҳамда Амударё тумани Спорт мактаби директори Жасур Яхшимов ва туманнинг фаол спортчи ёшлари иштирок этиб, соҳадаги бугунги ҳолат ва истиқболдаги режалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Учрашув давомида асосий эътибор ёш спортчилар томонидан илгари сурилган таклифлар ва уларни қийнаётган баъзи муаммоларни атрофлича муҳокама қилишга қаратилди. Ҳар бир спортчининг фикри диққат билан тингланди ва ўртага ташланган ҳар бир масала бўйича раҳбарлар томонидан аниқ, асосли жавоблар қайтарилди. Муаммоларни пайдо бўлган жойининг ўзидаёқ тезкорлик билан бартараф этиш ва ёшларнинг истиқболли лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ҳамда истиқболли режалар белгилаб олинди.

Айтиш жоизки, давлатимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар бугун чекка ҳудудларда ҳам ўз меваларини бермоқда. Раҳбарлар ва ёшлар ўртасидаги бундай узвий алоқалар эртамиз эгаларининг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга, уларнинг спортда ва ҳаётда ўз мақсадлари сари дадил одимлашига хизмат қилади. Ўз наватида бу каби очиқ мулоқот майдонлари ёшларга ўз устида янада кўпроқ ишлашга, янгидан-янги марраларни забт этишга беқиёс мотивация беради.

Амударё туманида бўлиб ўтган мазкур учрашув спортчи ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширди ва уларни янги ғалабалар сари руҳлантирди. Зеро, ёшларнинг дардини вақтида эшитиш ва уларга ечим топиш — бу нафақат бугунги куннинг талаби, балки порлоқ келажак пойдеворини яратиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир. Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида мана шундай эътибор ва ғамхўрлик давом этар экан, юртимиз байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтарадиган янги-янги чемпионлар етишиб чиқиши муқаррар.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026