28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 09:54
Жамият 👁 514

Амударё туманида ижтимоий ходимлар учун махсус ўқув-семинар ташкил этилди

Жамиятнинг энг муҳим асоси бўлган оилалар ва фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг энг устувор вазифаларидан бири саналади. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларига манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу мақсадлар йўлида ташкил этилган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари жойларда аҳолининг ҳақиқий суянчиғига айланиб улгурди. Ушбу марказларнинг асосий кучи ва таянчи бўлган ижтимоий ходимларнинг касбий маҳоратини доимий равишда ошириб бориш эса кўрсатилаётган хизматлар сифатини кафолатлайдиган муҳим омилдир.

Шу мақсадда Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида маҳаллаларда комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар учун махсус ўқув-семинар тренинги ташкил этилди. Ушбу тадбир ходимларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, уларнинг касбий салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли бўлди.

Тадбирда Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази мутахассислари бевосита иштирок этиб, ўзларининг бой тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Семинар давомида мутахассислар томонидан ижтимоий ходимларга методологик ҳамда касбий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор муҳим тавсиялар берилди.

Маълумки, ижтимоий ходимнинг иши нафақат ҳуқуқий ва иқтисодий билимларни, балки чуқур психологик тайёргарликни ҳам талаб этади. Шу боис, тренинг давомида ижтимоий ходимларнинг хизмат фаолиятида оилалар билан самарали ишлаш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир хонадоннинг ўзига хос муҳити, дунёқараши ва муаммолари мавжуд. Бундай шароитда фуқаролар билан тўғри ва самимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг ишончини қозониш ва дардларини тинглай олиш маҳорати ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Машғулотларда оилага кириш жараёнида касбий ёндашувни тўғри қўллаш, этика қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда муомала маданиятини шакллантириш масалалари чуқур таҳлил қилинди. Аҳолининг муаммоларини ўрганишда юзаки ёндашувлардан воз кечиб, масаланинг туб илдизини аниқлаш ва унга тўғри ечим топишда зарур бўладиган билим ва кўникмалар янада мустаҳкамланди. Назарий маълумотларни шунчаки тақдим қилиш билангина кифояланмасдан, уларни реал ҳаётий вазиятларда қандай қўллаш мумкинлиги атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар учун интерактив усулдаги амалий машғулотлар ташкил этилиб, бу жараён ходимларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун ўзига хос майдон вазифасини ўтади.

Мавзу юзасидан қизғин савол-жавоблар ўтказилиб, ижтимоий ходимлар ўзларининг кундалик иш жараёнларида дуч келаётган мураккаб вазиятлар, ечимини кутаётган масалалар бўйича мутахассислардан аниқ ва асосли жавоблар олдилар. Тажрибали тренерлар томонидан берилган йўл-йўриқлар ходимларга келгуси фаолиятида дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Амударё туманида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинар тренинги жойлардаги ижтимоий ҳимоя тизимининг янада самарали ишлашига, маҳаллаларда кўрсатилаётган комплекс хизматларнинг сифати ва кўлами кенгайишига хизмат қилади. Бу каби тизимли ўқув машғулотларининг мунтазам равишда ўтказиб борилиши юртимизда яшовчи ҳеч бир инсон, ҳеч қайси оила давлат ва жамият эътиборидан четда қолмаслигини, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойиллари ҳаётда тўлақонли ўз ифодасини топишини таъминлайди. Муҳими, ўз устида ишлаб, малакасини оширган ҳар бир ходим эртага кўплаб оилаларнинг фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади ва аҳолининг реал муаммоларини ҳал этишда камарбаста бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026