28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 13:43
Адабиёт 👁 2,548

ОҚ ЙЎЛ, ҚЎШ СОҲИЛ ЁШЛАРИ

ОҚ ЙЎЛ, ҚЎШ СОҲИЛ ЁШЛАРИ

Яқинда Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш ижодкорларининг VII минтақавий семинари бўлиб ўтди. Бу семинарни  ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар ушмаси раиси ўринбосари Сирожиддин Саййид, уюшма аъзоларидан Рустам Мусулмон, шоира Фароғат Худойқуловалар ташриф буюришди. Шунингдек, бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан бирга устоз ижодкор ёзувчилардан Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, Бекназар Ерназаров, Ўразбой Абдураҳмонов, шоира Мунаввар Қурбонбоевалар иштирок этишди.

Семинарга келган меҳмонларни Хоразм вилояти Маданият саройида кутиб олишди ва Хоразм вилояти ҳокимининг муовини, Хотин қизлар қўмитаси раиси Шакаржон Хўжаниёзова "Истеъдодлилар мактаби” VII минтақавий семинарини очиб берди. Семинарнинг биринчи кунида юртимизнинг жўшқин дарёси Амударёнинг қўш соҳили ижодкор ёшлари ўз шеърларидан ўқиб, бир-бирлари билан танишдилар ва фикрлашдилар. Шу куни кечқурун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ёш ижодкорларининг "Истеъдодим, ижодим бағрингда гуллар Ватан” шиори остидаги "Истеъдодлилар мактаби”  VII минтақавий семинарнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда ёш ижодкорлар - Амударё тумани "Баркамол авлод” болалар марказидаги "Ёш журналист ва нотиқ” тўгараги аъзоси Жамила Янгибоева, Умида Эрдашева, Жавоҳир Йўлдошевлар ва Мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежидан Юлдуз Юсупова, 36-сонли мактабдан Шаҳзод Қурбонбоев, "Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари Манзура Аширбоевалар семинар сертификати ва махсус совғалар билан тақдирландилар. Семинарнинг иккинчи кунида эрталаб ижодкор ёшлар вилоятнинг янги 17 турдаги спорт ўйинлари ўтказишга мўлжалланган ўйингоҳини томоша қилдилар ва ажойиб таассуротларга эга бўлдилар. Шунингдек, ёш ижодкорлар Хоразм Давлат Университети ёшлари билан ҳам учрашдилар.

Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раиси ўринбосари Сирожиддин Саййид олиб борди ва кўнгилга яқин шеърлари билан тингловчилар қалбидан жой олди. Шоир ва таржимон Рустам Мусулмон, хоразмлик устоз шоирлар ва ёзувчилардан Эркин Мадраҳимов, Комил Аваз, Исмоил Алламбергенов, Сотим Аваз, Бибисара Отаева, Гавҳар Ибодуллаевалар иштирокида мушоира авж олди. Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳатга бордилар.

Минтақавий семинарда қатнашган туманимизнинг ижодкор ёшлари олам-олам таассуротлар билан қайтдилар.    

Зулфия ОЛЛАЁРОВА,

"Баркамол авлод” болалар маркази тўгарак раҳбари.

(Фото - http://myday.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026