12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:27
Жамият 👁 2,227

ХОНАДОН ФАЙЗИ МЕҲНАТ БИЛАН

ХОНАДОН ФАЙЗИ МЕҲНАТ БИЛАН

Пиллачилик – етти хазинанинг бири. Ипак қурти боқилган хонадонда эса ҳамиша файз-барака бўлади. Бу мўъжизакор жониворнинг наинки пилладан олинадиган ипаги, балки пиллачилик саноатида қайта ишловдан кейинги чиқиндисигача ноёб саналади.

Мен салкам 35 йилдан бери ҳар йилги ипак қурти боқиш мавсумида 1,5-2 қути ипак қуртини парваришлаб, ҳар қути қурт уруғидан 70-75 килограммдан ҳосил оламан. Ипак қурти боқиш жуда нозик ва изчил меҳнат талаб қиладиган иш. Мавсум  давомида бутун оила – ўғил-қизларим, невараларим – барчамиз ҳамжиҳатликда ишлаганимиз учун унчалик муаммо бўлмайди. Айни кунда нафақат ипак қурти боқиш, балки, мавсумнинг ўзига хос ишлари – томорқа, пахта далаларидаги юмушлар энг қизғин паллага кирган. Бунинг устига апрель ойининг серёғин келиши деҳқончиликда жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Азал-азалдан деҳқонларимиз табиат инжиқликларига қарши курашиб, муаммоларни фидойи меҳнатлари билан енгиб келишган. Ушбу ғанимат дамларнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиб, деҳқончиликдаги кечиктириб бўлмас муаммоларни юксак ақл-заковат билан енгиб ўтиш эса миллатимизга хос фазилат.

Бизнинг оилада ишга яроқли ҳар бир инсон меҳнатга ҳамдам. Мен келинлар ва қизларим билан ипак қурти парваришига қараймиз. Сифатли барг етказиб бериш билан эса ўғилларим шуғулланишади. Келтирилган тут баргларини саранжомлаб тахлаш ҳам анчагина меҳнат талаб қиладиган жараён. Боз устига бу йил тут баргларини шира босган. Уни ювиб, ювилган баргларни қуртхоналарга киритишдан олдин қайта-қайта сув пуркаб, кейин ипак қуртига бераяпмиз. Яна бир-икки кундан сўнг ипак қуртларига даста қўямиз, пилла ўраш даври бошланади.

Ипак қурти боқиш, ғўзанинг қатқалоғини юмшатиш ташвишлари деб томорқа хўжалигимизни унутиб қўйганимиз йўқ. Чунки  оиламизнинг иқтисодини кўтарадиган яна бир манба – томорқа ерларимиз. Мева-чева, сабзавот ва полиз экинларининг илк, эртапишар навлари аллақачон дастурхонимизга тушди.

Меҳнат қилган элда азиз, - дейишади. Очиғи, меҳнат қилган одам аввало тўқ ва фаровон, обод яшайди. Худога шукур, камтарин меҳнатимиз орқасидан элда обрў топиб, бой-бадавлат ҳаёт кечираяпмиз. Янги иморатлар қуриб, энг замонавий уй жиҳозлари сотиб олаяпмиз. Бундан ортиқ тўкинлик бўлмаса керак. Меҳнатни инсон аввало ўзи, оиласи, фарзандлари бахти, осойишталиги ва фаровонлигини таъминлаш учун қилади. Оилалар обод, фаровон, фарзандлар илмли бўлса, овул-элимиз, юртимиз ҳам обод, хонадонларимиз файзли бўлади.

Донагул БЕРДИБОЕВА,

пиллакор,

 Куюк кўпир овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026