ҚОЗОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЁРУҒ ЮЛДУЗИ
Бизнинг 45-сонли умумий ўрта таълим мактабимизда ўзбек миллатига мансуб ўқувчилар учун ўзбек синфлар билан бир қаторда қозоқ миллатига мансуб ўқувчилар учун қозоқ синфлари ҳам мавжуд. Қозоқ абадиётини чуқур ўрганиш мақсадида мактабимизнинг қозоқ синфларида қозоқ адабиётининг ёруғ юлдузи бўлган Абай Қунонбоевнинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб кеча ўтказилди. Кечага барча мактаб ўқувчилари таклиф этилди. Ўзбек синфлари ўқувчилари ушбу тадбир туфайли кўп маълумотларга эга бўлишди. Кечада Абайнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида айтилди. Шоирнинг бир-биридан мазмунли шеърлари янгради. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, буюк қозоқ шоири Абай Қунонбоев ҳикматли сўзлар устаси бўлган. Шоир ўз шеърларида ёшларга ахлоқий жиҳатдан кўпгина сабоқ берган. У шеърлари орқали болаларга ўз вақтида таълим олишни, ҳаётда адашмасликни, оқ ва қорани, яхши ва ёмонни ажрата олишни насиҳат этган. Абай ҳикматларга тўла шеърлар билан бир қаторда поэмалар ҳам ёзиб қолдирган. Кеча барча ўқувчилар қалбида миллатлараро тотувлик ҳамда Абай ижодига чексиз эҳтиром ва ҳурмат ҳиссини уйғотди.
Гулзира АЙТБОЕВА,
45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси.
(Фото - http://altaynews.kz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶