14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:53
Сиёсат 👁 4,016

ПАРТИЯ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

ПАРТИЯ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демакратик партиясининг туман кенгаши депутатлик гуруҳида 10 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. 2009 йилда бўлиб ўтган сайловларда туман Кенгашида 2 нафар депутат фаолият кўрсатган бўлса, 2014 йилдаги сайловларда уларнинг сони 8 нафарга кўпайди. Бу туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида партиямиз аъзоларининг фаол иштирок этаётганини  ва юртдошларимизнинг ишончига сазовор бўла олганлигини кўрсатади. Айни кунда депутатларимиз ўз ҳуқуқ ва ваколатларидан унумли фойдаланиб, аҳоли фаровонлиги, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Партиямиздан туман Кенгашига сайланган депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш, қуйи бўғинлар билан мустаҳкам алоқада бўлиш, бошланғич партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби вазифаларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдамиз.

Ўтган 2015 йил давомида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳида иш режага мувофиқ ҳар ойда депутатлик гуруҳи аъзоларининг ҳисоботлари белгиланган режа асосида тинглаб борилди. Бундан ташқари, икки нафар мансабдор шахслар ҳисоботлари тингланди.

Партиядан номзоди кўрсатилган халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳар ойда белгиланган муддатларда партия депутатлик гуруҳи  иш режаси ҳамда шахсий иш режасига мувофиқ ўз сайловчилари билан ўтказган учрашувларида фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳудудлардаги мавжуд муаммолар яъни табиий газ, тоза ичимлик суви, йўл қурилиши, асфальт ётқизиш, қабристонларни ва аҳоли яшаш жойларини тозалаш, ободонлаштириш ва бошқа масалалар бўйича жами 22 та депутатлик сўровлари киритди ва тегишли жавоблар олинди.

Мен раислик қилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий – маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари  бўйича доимий комиссияси томонидан ўтган давр мобайнида доимий комиссиянинг 10 та мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур мажлисларда кун тартибидаги масалалар юзасидан доимий комиссиянинг барча депутатлари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, тегишли вазифаларни ўз зиммаларига олдилар ва ижросини таъминламоқдалар.

"Кексаларни эъзозлаш йили” туман дастурининг ижро этилишига партиямиз аъзолари муносиб ҳисса қўшдилар. Тумандаги барча корхона, ташкилотлар, жамоат  ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқароларимизда ёшлар онгига таъсир қилувчи турли мафкуравий таҳдидлар, хуружлардан ҳимоя қилишга масъуллик ҳиссини сингдириш, фарзандларини ўз фикрига эга ватанпарвар, маънавий тазйиқларга қарши тура оладиган иродали, фидойи инсонлар қилиб тарбиялаш лозимлиги  хусусида кенг тарғибот ишлари олиб борилди.

Президентимиз Фармонлари, Ҳукуматимиз қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг турмушимизга татбиқ этилишига кўмаклашиш, фуқароларимизнинг муносиб турмуш шароитларда яшашига, фарзандларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига ҳисса қўшиш бизнинг фаолиятимизнинг асосини ташкил этади.

Шу мақсадга партиямиз аъзолари бутун куч-ғайратларини сафарбар этаверадилар.

 

Ширин ЯНГИБОЕВА,

ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://milliytiklanish.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026