12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:12
Спорт 👁 3,250

КЕЛАЖАККА ДАДИЛ ИНТИЛИБ...

КЕЛАЖАККА ДАДИЛ ИНТИЛИБ...

Юртимизда истиқлол йилларида болалар спортига алоҳида эътибор қаратилаётгани кўпгина ўғил-қизларнинг қобилияти ривожланиб, нималарга қодир эканлигини намойиш этишларига асос бўлмоқда.

Туманимиздаги Гулзор маҳалласи, Аваз Ўтар кўчасида яшовчи Гулчеҳра  опа Салаеванинг қувончи чексиз. Чунки унинг тарбиялаб вояга етказган фарзанди Ботиржон Ражапбоев бу йил Нукус Олимпия заҳиралари коллежини футбол йўналиши бўйича тамомлайди.

У 2004 йилда туманимиздаги 38-сонли умумтаълим мактабининг биринчи синфига қабул қилинди. Ботиржондаги жисмоний тарбия ва спортга қизиқиш устун эканлигини сезган устозлари ва оиласидагилар уни 2009-2010 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли 7-сонли футболга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабига олиб боришди, синовлар асосида 6-синфга қабул қилинди.

Шундан бошлаб Ботиржон ўзининг спорт соҳасидаги билимларини, маҳоратини янада бойитиш ва ўзи қизиққан футболнинг сир-синоатларини устозларидан яхшилаб ўрганишга киришди.

Эндиликда Ботиржон ўзи илк қадам қўйган мактаб спорт майдончасида ўйнаган футболи билан ҳақиқий футбол  орасидаги фарқни, жамоада тўп суриш масъулиятини тушуниб етди.

Мурғаккина болакайни ўзининг интилиш ва қизиқишлари етаклаб келган, уйидан, ота-онанинг иссиқ бағридан ўнлаб чақирим олисдаги бу спорт мактаби унинг келажак ҳаётида омадларга элтувчи бахт маскани бўлди.

У ҳар доим оиласи ва мактабидагиларнинг ўзига билдирган умид ва ишончларини оқлаши керак эканлигини ҳис этди.  Мана шу масъулиятни сезиш туйғуси уни орзулар сари етаклади. Ботиржоннинг фикр-ўйида етук спортчи бўлиб етишиш, Ўзбекистоннинг энг илғор футбол жамоаларида тўп суриш, Ватанимиз довруғини дунёга танитган спортчилар қаторидан жой олиш иштиёқи ҳукм сурарди. Мана шу изланиш ва интилишлар самараси ўлароқ кўрик-танловларга, мусобақаларга қатнашди. 2010 йилда "Баркамол авлод йили” га бағишлаб қишки таътил кунлари бўлиб ўтган очиқ турнирда 1-ўринни эгаллагани учун унинг жамоаси 1-даражали диплом билан тақдирланди. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган футбол биринчилигида 1-даражали диплом билан тақдирланди. Шунингдек 2010 йилда спорт мактабининг "энг яхши спортчи” номинацияси, 2011 йилда "Энг маҳоратли спортчи” номинацияси ғолиби бўлди. 2012 йилда 1997-1999 йилларда туғилган ўсмирлар орасида ўтказилган футбол бўйича ички биринчиликда 1-ўринни эгаллагани учун 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Бу рўйхатни узоқ давом қилдириш мумкин. Туманимизнинг фахрига айланиб бораётган ёш футболчи Қорақалпоғистондаги ўсмир спортчилар орасида эришган ютуқлари билан кўпчиликка намуна бўлаяпти.

Коллеждаги таҳсили давомида ҳам у яхши натижаларга эришди. "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши  ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар мутасаддилигида ўтказилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича "Камолот кубоги” республика мусобақасида фаол иштирок этганлиги учун Сертификат билан тақдирланди.

Ботирнинг мусобақаларда эришган ютуқларини далиллаб, кўзни қувонтириб турган ўнлаб медаллар, диплом, фахрий ёрлиқлари борки, уларни кўрган ота-она бизнинг ҳам фарзандимиз шундай ютуқларга эришсин, деб ният қилишига ишончимиз комил.

Иқтидорсиз фарзанднинг ўзи йўқ, оила ва жамиятдаги эътибор ва таълим-тарбия фарзандларимиз келажагида асқотади. Шу маънода биз туманимизнинг спорт соҳасидаги нуфузини оширишга  ўзининг ҳиссасини қўшаётган, моҳир футболчини тарбиялаган Гулчеҳра опага, юксак орзулар билан келажакка талпинаётган футболчи Ботир Ражапбоевга ҳавас билан қарадик. Унинг порлоқ истиқболига тилакдош бўлдик.

Ўлмасбек ХЎЖАЕВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026