28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:55
Сиёсат 👁 2,807

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН

маҳалланинг ваколатларини янада кенгайтирди


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақидаги ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Қонуннинг янги таҳририда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, унинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтириш билан боғлиқ ғоялари илгари сурилган, шу талаблар асосида қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 23 апрелидан кучга кирди. Янги таҳрирдаги мазкур қонун 5 та боб ва 33 та моддадан иборат бўлиб, аввалгисидан ҳажми, мазмуни ва таркиби жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Яъни, янги 4 та модда билан тўлдирилди ва кўплаб қоидаларига сезиларли тузатишлар киритилди. Жумладан, маҳалланинг аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш, давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ваколатлари янада кенгайтирилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ролини янада оширади. Хусусан, фуқаролар йиғини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш чорасини кўради, Бандликка кўмаклашиш ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар, ННТ ва бошқа ташкилотлар ёрдамида кам таъминланган оилаларга ёрдамлар кўрсатади.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган муҳим ўзгаришлардан бири - фуқаролар йиғинлари ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслаҳат марказларини ташкил этиш ваколати берилганлигидир. Қонунга тадбиркорларга кредит олишда кўмаклашиш мақсадида фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган тадбиркорлик фаолияти субъектларига кредитлар олишда белгиланган тартибда кафил бўлиш мумкинлиги тўғрисидаги норма ҳам киритилди. Хозирги вақтда фуқаролар йиғинларида ташкил этилган жамоатчилик назорати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялар ҳудудларни комплекс ривожлантириш, қонун хужжатлари ҳамда фуқаролар йиғинлари қарорлари ижросини назорат қилиш, ҳар чоракда туман ҳокимликлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга тайёргарлик кўриш, ҳудудларни ободонлаштириш, тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ўтказиш асносида жамоатчилик назоратини изчил амалга оширмоқда. Янги таҳрирдаги қонун билан маҳалланинг бу борадаги ваколатлари янада кенгайтирилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ваколатлари берилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш шакллари ва унинг кафолатлари ҳам белгиланди.

Шу билан бирга, жамоатчилик назорати оммавий ахборот воситалари, ННТ ва бошқа ташкилотлар ёрдамида амалга оширилиши мумкинлиги, бу борада давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўмаклашиши ва қонун хужжатларига мувофиқ уларнинг мурожаатлари юзасидан вақтида чора-тадбирлар кўриши шартлиги тўғрисидаги нормалар ҳам киритилди.

Қонундаги муҳим янгиликлардан яна бири - давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги норма киритилишидир. Бу норма уларнинг мулк ҳуқуқи кафолатларини таъминлашда қўл келади.

Янги таҳрирдаги қонунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Умуман, ушбу қонун мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини янада ошириш, уларнинг жамоатчилик назорати соҳасидаги вазифаларини, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ваколатлари доирасини янада кенгайтиришда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Р.РЎЗМЕТОВ, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати,

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026