12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:05
Спорт 👁 3,685

Парвозинг янада юксалаверсин, “Бургут”

Парвозинг янада юксалаверсин, “Бургут”

Ҳозирги кунда таълим масканларида тез-тез ўтказилиб турилаётган тадбирлар ёш авлоднинг баркамол бўлиб етишишида катта аҳамият касб этмокда. Бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам бунга яққол мисолдир.

Бизнинг Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежимизда 2013 йили    ташкил топган "Бургут”  жамоаси 10 ўқувчи – 8 ўғил ва 2 қизларни ўзида жипслаштирди. 2013 ва 2014 йилларда бу жамоа туман миқёсида ўтказилган "Ёш чегарачилар” ҳарбий-спорт мусобақасида қатнашиб, ўз маҳоратларини ошириб борди. 2014 ва 2015 йилларда танловнинг туман босқичида кетма-кет фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди ва  2015 йили Республика босқичида 3-ўринни қўлга киритдилар.

Албатта, бундай муваффақиятларга эришиш ўзидан-ўзи бўлган эмас. Бу муваффақиятлар  замирида ёшларни чақириққача тайёрлаш фани ўқитувчиси Лазиз Матсапоевнинг машаққатли меҳнати  бор. У жамоа аъзоларида ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлади ва орзуни рўёбга чиқариш учун эса тинмай ўз устида ишлаш, изланиш кераклигини ўргатди.

Мусобақада жамоалар сафда ҳарбийча юриш, саф қўшиғини куйлаш, 100-1000 м.га югуриш, симли тўр ва тўсиқлардан сакраб ўтиш, ўқ-дори солинган идишларни кўтариб югуриш, қуролларни  тез ва тўғри сочиб-йиғиш, азимут бўйича югуриш, мина майдонидан ўтиш каби бир-биридан қизиқарли ва мураккаб шартлар асосида беллашадилар.

Жамоа орасида қизларимиз борлиги  ҳам биз учун қувончлидир.  Қизларимиз йигитлар билан бир сафда туриб барча шартларни биргаликда бажаришади. Бундан ташқари   биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам  қизларимиз фаолдир. 

2016 йил жамоа учун жуда омадли бўлди. Улар туман миқёсида биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам ғолиб бўлишди. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси миқёсида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақага қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бутун коллежимиз меҳнат жамоаси уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда қўлларидан келган ёрдамларини аямаяпти. Ижтимоий-сиёсий тайёргарлигини оширишда, инглиз тили сабоқларини мустаҳкамлашда Шаҳло Искандарова, Шерзод Полвониёзов, Санжар Қаландаров ва бошқа ўқитувчилар ўқувчилар билан тинмай шуғулланмоқдалар.

Уларнинг якуний босқичда ҳам ғолибликни қўлга киритишига тилакдошмиз.

Юлдуз СОБУРОВА, коллежнинг иқтисодиёт фанлари кафедраси мудири.

Шерзод ПОЛВОНИЁЗОВ,  шу коллежнинг тарих фани  ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026