14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:54
Сиёсат 👁 2,703

ТАҚДИРИМИЗГА ДАХЛДОР ЖАРАЁН

ТАҚДИРИМИЗГА  ДАХЛДОР ЖАРАЁН

Бугунги кунда фуқаролар йиғинлари аҳолининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларини ҳал этувчи, халқ оммасини давлат, ҳокимият идоралари билан боғлаб турувчи органга айланди. Юртимизнинг барқарор ривожланиши, эртасини белгилашда фуқаролар йиғинлари раислари ва унинг маслаҳатчилари сайлови катта аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига мувофиқ шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, улар таркибидаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари, ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.

Ушбу қоидага асосан жорий йилнинг май-июнь ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилмоқда. Шу кунгача сайловга доир асосий вазифалар, муносиб номзодларни кўрсатишнинг аҳамияти, ижтимоий-сиёсий жараённи ўтказиш тартиби ва уларнинг якунларини эълон қилиш, буни оммавий ахборот воситаларида ёритиш каби масалалар юзасидан бир неча марта семинарлар, йиғилишлар ўтказилди. Ишчи гуруҳлар аъзолари ўз вазифаларини батафсил тушуниб етдилар.

"Янгиобод” маҳалласида аҳоли сони 3346 нафарни ташкил этса, шундан 2221 нафари сайлаш ҳуқуқига эга. "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг умумий йиғилишларида 2221 нафар сайловчи томонидан сайланган 62 нафар вакиллар фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди. Албатта, маҳалламиз аҳолисининг бу вакиллари муносиб номзодни сайлаш - ҳудуднинг ижтимоий ривожида нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яхши тушунадилар.

"Янгиобод” маҳалласида 2016 йил 21 май куни ўтказиладиган келажакка дахлдор жараёнда ҳар бир вакил ўз шахсий фикрига таянган ҳолда, ўзига маъқул номзодга овоз беради. Улар бой ҳаётий тажрибага эга, кўпчиликни ортидан эргаштира оладиган, тадбиркор ва фидойи инсонларнинг маҳаллага раислик қилиши шу ҳудуднинг ривожланиши, турмуш тарзининг янада яхшиланиши омилларидан бири эканлигини чуқур англайдилар.

Биз ким бўлишимиздан қатъий назар, маҳаллада яшаймиз. Яхши-ёмон кунимиз ҳам маҳалла-кўй, қўни-қўшни билан ўтади, албатта. Шундай экан, маҳалла ҳаётига бефарқ қарамай, сайловларнинг тақдиримизга бевосита дахлдор жараён эканини ҳис қилишимиз шарт.

Хулоса қилиб айтганда, бўлажак сайловларда энг муносиб номзодларнинг фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сифатида сайланиши юртимиз тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда беқиёс аҳамият касб этади.

 

Муқаддас БЕКНАЗАРОВА,

"Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раиси, 40-сонли мактаб директори ўринбосари.

(Фото - http://mahallagzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026