БОЛАНГИЗ ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНАЯПТИМИ?
Яқинда туманимиздаги 76-сонли мактабда йиғилиш ўтказилиб, унда туман мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошланғич синф ўқитувчилари қатнашдилар.
Ўқувчиларнинг тўғри овқатланиш қоидалари ва кун тартибига риоя қилиши ҳамда 1-2-синфлар ўқувчилари учун мўлжалланган "Тўғри овқатланиш дарслари” иш дафтари қўлланмасидан тўғри фойдаланиш масалаларига бағишланган ушбу мажлис қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги, мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Республика ўқув методика маркази методисти, қўлланма муаллифи А.Мирзааҳмедов ўқувчиларнинг овқатланиш тартибига риоя этишлари борасида қизиқарли маъруза қилди ва "Тўғри овқатланиш дарслари” қўлланмасининг ҳар бир мавзусини слайд орқали тушунтириб берди.
"Nestle O’ZBEKISTON” МЧЖ корхонаси ҳомийлигида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги назорати остида тайёрланиб, нашр этилган ушбу қўлланма туманимиз мактабларининг 2-синф ўқувчиларига бепул тарқатилди.
Сайёра АБДУРАҲМОНОВА,
40-сонли мактаб
ўқитувчиси.
(Фото - http://xabardor.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶