12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Адабиёт 👁 2,852

FАФЛАТГА БОТГАН ОДАМ

FАФЛАТГА БОТГАН ОДАМ

(Бўлган воқеа)

Ярим тун...

Лазиз ўзига келди. Кўзлари дераза дарпардаларининг майин ҳилпираб турганлигини кўргач, қўлларини қимирлатишни хоҳлади. Аммо қўл томирларига осма уколнинг  уланганлигини кўрди. Оёқларини узатиб, керилмоқчи бўлди. Лекин негадир оёқлари қимирламади, бутун танасида шундай оғриқ сездики, хонани бошига кўтариб қичқириб юборди:

- Она... Онажон...

Унинг овозини эшитиб, навбатчи ҳамшира югуриб келди. Ҳамшира садафдек тишларини кўрсатиб, жилмайди:

- Ё худойим, у кўзини очди! -  деди-ю шошиб хонани тарк этди. Ва ёнида дўхтирлар билан кириб  келди. Улар рус тилида бир нималарни гапиришди. Лазиз касалхонада эканлигини билди-ю, лекин ўзи билан нима ҳодисалар юз берганлигини фаҳмлай олмади. Фақат танасидаги оғриқдан ингранди. Оёқлари устига оппоқ чойшаб ёпилганлигини кўрди. У узун бўйли бўлганлиги сабабли ҳар доим оёқларини каравотга сиғмай, четга осилтириб ётар эди. Бугун эса каравотда оёқлари йўқлигини сезди. Аммо кўзларига ишонмади, яна ва яна оёқларини излади. Иккала оёғининг тиззасидан паст қисми кесиб ташланганини кўрди. Чойшаб сиртидан унинг  калта-калта сон болдирлари чойшаб юпқалиги учун кўриниб турарди.

- Оёқларим! – у қўлига уланган осма уколни бир зарбда узиб юборди, майда шланг осилиб, ерга суюқ модда томчилай бошлади. Яна икки нафар дўхтир югуриб хонага кирдилар, Лазизнинг ҳолатини  кўриб, тез орада унга тинчлантирувчи укол қилдилар. Лазизни қора тер босди. У ўз ҳолига ачинганлигидан кўз ёшлари юзини юва бошлади. У яна ҳушидан кетди...

Лазиз 10 кун шу аҳволда ётди. Ўзига келганида ўрнида ўзи эмас, худди бошқа биров ётгандек туюлди. Ярим тунда босинқираб қичқирар, онасини чақирарди. Кўзларини очиб, ўзининг аҳволини кўришни истамади. Секин-секин рўй берган воқеаларни эслашга уринди...

Тоғасининг ўғли Аъзам неча йилки Россия давлатига ўз машинасида киракашлик қилади. Улар бехос Манғит шаҳрида учрашиб қолдилар. Аъзам:

- Россия давлатига ишлаш учун кетмоқчиман, йўл тараддудини кўраяпман, – деди. Лазиз ҳам айнан шундай ниятда юрганини, 3-4 ой ишлаб келишни мўлжаллаётганини айтди.

- Агар бирор фабрика ёки заводга ишга жойлашсам, бир-икки сўм жамғариб, муаммоларимни ҳал этардим, - дейиши билан Аъзам уни ўзи билан бирга  кетишга кўндирди.

Мана, тўрт ойки Россиянинг энг чекка бир қишлоғида, фермерга ёрдамчи бўлиб ишга жойлашди. Икки ойлик маошини олиб уйига  жўнатди. Бугун эса яна маош беришди. Қишлоқ билан шаҳар оралиғи 13 километр масофа, у яёв шаҳарчага отланди. Керакли нарсаларини харид қилишни дилига тугди. Кафега  кириб овқатланди, тўйиб ичди, ўзини буткул унутди. Кейин-чи? У оғир хўрсинди, эслашга қанча ҳаракат қилмасин, эслай олмади.

У ичкиликдан сармаст гандираклаб, қишлоқ йўлига чиқди.

Гоҳ тўхтаб, гоҳ ўтириб, дам олиб, иродаси ўзига бўйсунмаса ҳам қишлоқ сўқмоғига бир амаллаб чиқиб олди. Йўлни поезд йўли кесиб ўтарди. Поезд ўтадиган йўл анча баланд эди. У эмаклаб поезд йўлига чиқиб олди. Қаттиқ чарчади, оёқларини рельслар устига узатди-да гавдасини орқага ташлаб, кўзи илинди. Мастлик ва чарчоқ туфайли қаттиқ уйқуга кетди.

Узоқлардан келаётган поезд овози, унинг  огоҳлантирувчи чинқириғи ҳам уни уйғота олмади. Узоқроқда қўй боқиб юрган чўпон ёрдамга югурди. Таёғини баландга кўтариб, жон ҳолатда қичқирар, аммо, ғофил банда уни эшитмасди. Шиддат  билан чинқириб келаётган поезд Лазизнинг оёқларини мажақлаганча бир зумда кўздан ғойиб бўлди. Чўпон Лазизни шу ҳолатида ташлаб кета олмади. Танимаса ҳам уни касалхонага жойлаштириб, рўй берган ҳодисадан одамларни хабардор қилиб кетган эди.

Бу воқеаларни дўхтирлардан эшитгач, Лазиз ўзидан-ўзи жирканди. Аламдан кўкрагига муштлари билан уриб, "оёқларим, оёқларим”, дея ҳушидан кетди...

Зуҳра АҲМЕДОВА.

(Фото - http://storage.kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026