28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 12:26
Сиёсат 👁 3,590

ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ АЙЁМ ШУКУҲИ

ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ АЙЁМ ШУКУҲИ

Кун ўтгани сари халқимизнинг азалий орзулари ушалган, Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган тарихий сана - 1 сентябрь ҳам тобора яқинлашмоқда. Юртимизда ҳар йили бу энг улуғ, энг азиз айёмни катта тайёргарлик, катта тараддуд билан кутиб олиш эзгу анъанага айланган. 2013 йил 12 июнь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори бу ишларни янги босқичга кўтарадиган ҳужжат бўлди.

Қарорда таъкидланганидек, халқимиз бу йил Ўзбекистон давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик тўйини катта тантана, шоду хуррамлик билан кенг нишонлайди. Ҳақиқатан ҳам, умуммиллий байрамимиз бўлган бу қутлуғ сана ҳақида сўз борар экан, ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга аввало қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимизни яна ва яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтказишимиз табиийдир.

Бугун юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик, тараққиёт ва фаровонликни кўрган киши бундай ютуқлар тарихан қисқа давр ичида қўлга киритилганига ҳайрат билан қарайди. Ҳар йили бу қутлуғ айём яқинлашар экан, мустақиллигимиз тобора мустаҳкамланиб, юртимиз обод, халқимиз турмуши фаровон бўлиб бораётганини кўриб, Яратганга шукроналар айтамиз.

Юртимизнинг ҳар бир фуқароси қатори мен ҳам Мустақиллик байрамини муносиб тарзда кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида қабул қилинган Юртбошимизнинг юқоридаги Қарорини катта ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ҳолда юртимизнинг ҳар бир гўшаси – шаҳар ва қишлоқларда, овул ва маҳаллаларда уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказиладиган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам депутат сифатида, ҳам шу элнинг фарзанди сифатида фаол қатнашишим лозимлигини юракдан ҳис қилдим.

Ҳақиқатдан ҳам, халқимизда тўйга тўёна билан боришдек ажойиб удум бор. Мустақиллик байрамимизни катта ютуқлар билан кутиб олиш ҳар биримизга ярашади. Шундай экан, келинг, азизлар ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб, туманимизнинг барча ҳудудларини - маҳалла ва гузарларимиз, кўп қаватли уйлар, ўзимиз меҳнат қилаётган, ўзимиз яшаётган масканни тоза ва озода, кўркам ва обод масканга айлантирайлик! Зеро, энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олиш, қадр-қимматимиз, таянчимиз ва ифтихоримиз бўлмиш мустақил Ватанимизнинг ривожига ҳисса қўшиш ҳар биримиз учун шарафли вазифадир.

Ҳайитгул АЛЛАКОВА,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати,

Кенгашнинг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси.

(Фото - http://xs.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026