14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:38
Адабиёт 👁 2,669

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

ТИЛЛО ҲАНГОМАСИ

Битта деҳқон бобонинг

Учта ўғли бор экан.

Кун бўйи ишламайин,

Кечда овқат, нон еркан.

Шу зайлда ой эмас,

Ҳатто йиллар ўтибди.

Инсофга келишларин

Деҳқон роса кутибди.

Бора-бора кексайиб,

Касал бўлиб қолибди.

Ишлашга мадор етмай,

Ётиб ором олибди.

Дарди эса кучайиб

Бораверган тобора.

Ман-ман деган табиб ҳам

Тополмабди ҳеч чора.

Кетмоғини билиб чол

Ўғилларин чорлабди:

"Мендан ризо бўлинг”, – деб

Роса ўксиб, йиғлабди:

- Сизларга билдирмасдан

Тилло кўмганман ерга.

Мен оламдан ўтган сўнг

Излаб топинглар бирга...

Шу гапни айтиб деҳқон,

Абад юмибди кўзин.

Уни дафн этишиб,

Эсга олибди сўзин.

Ерни  бир бор ағдариб,

Топишмагач тиллони.

Баҳорда буғдой экиб,

Кўтаришган хирмонни.

Кузда ерни икки бор

Чуқур ағдаришибди.

Хазинани тополмай,

Яна алданишибди.

Иккинчи йиғилган дон

Тоғдек хирмон бўлибди.

Ака-укалар кўнгли

Қувончларга тўлибди.

Тилло топмоқ умиди

Ҳали-вери сўнмабди.

 

Аканинг айтганига

Укалари кўнмабди.

Учинчи йил куз чоғи

Киришибдилар ишга.

Чарчашиб етибдилар

Ором берувчи қишга.

Учинчи йил ҳосили

Тағин ҳам мўл бўлибди.

Ер, меҳнат эҳсонидан

Кемтик диллар тўлибди.

- Отамиз кўмган тилло

Сирли ҳикмат гап экан.

Бойлик ҳамда роҳатни

Меҳнат-у ерда, деган.

Уч йил ўтиб англадик

Ота сўзи сеҳрини.

Тилло баҳонасида

Юқтирибди меҳрини.

Меҳнатини қилганга

Хазинакан еримиз.

Эринмайлик тўкмоққа

Пешонадан теримиз.

"Меҳнатнинг таги роҳат”,

Деганича бор экан.

Дангаса бўлмаганга

Бахт-у омад ёр экан.

Жойи жаннатда бўлсин

Отамизнинг ҳар онда.

Насиҳати туфайли

Тўйиб юрибмиз нонга, -

Деб кенжатой уққанин

Акаларга айтибди.

Деҳқон айтган сирли гап

Тилло бўлиб қайтибди.

***

Эшитган эртагимни

Шеър-ла ҳикоя этдим.

Ривоят маъносига

Мен ҳам кечикиб етдим.

Болалар буни ўқиб,

Ер қадрини билишсин.

Албатта қулоғига

Сирға мисол илишсин.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

ОНАЖОН

Меҳрингиз қўмсайман ҳозир ҳам,

Йўқлигингиз қилади алам.

Ҳамма бор-у, бир ўзингиз кам,

Мен сизни соғиндим, Онажон!

 

Тўйдан келганда ярим тун,

Остонада кутиб бутун.

Фиғонимдан чиқса тутун,

Келдингми, дердингиз, Онажон.

 

Ухланг, мени кутманг, десам,

Менинг-чун ғам ютманг, десам.

Асло бундай қилманг десам,

"Болам-а”, – дердингиз, Онажон!

 

Тегирмон келди айланиб,

Қолдим бобога айланиб.

Остонада мен бойланиб,

Ўзим қолдим-ку, Онажон!

 

Фарзандларим "Болам”, - дейди,

Ўз боласин ғамин ейди.

Болалари мендай "дайди”,

Улар ҳам кутар, Онажон!

 

Замон шундай замон экан,

Кимларгадир армон экан.

Кутиш Ҳақдан фармон экан,

Сизни тушундим, Онажон!

Фарҳод Авезов, "Жайхун

илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

ҚОҒОЗ ҚОРАЛАБ

Мен нима ёзяпман, билмай бораман,

Шунчаки юргандек коғоз қоралаб.

Нимадан не маъни кўзлайди кўзим,

Дафтарга нимани сўзлайди сўзим?

 

Тартибга таянмас топган қаламим,

Боладан фарқи йўқ борим, ҳали ҳам.

Боғлардан завқ туйиб оламан ҳордиқ,

Шохларни ўйнайман бағримга тортиб.

 

Мисралар тўкилиб дафтарга тушар,

Хаёлим қўл етмас қофиялар қучар.

Тенгдошлар куларлар шеъримдан роса,

Сўнг қўшиб қўярлар: "Қойилмиз, яша!"

 

Менга шул керакдир, бошқа гап эмас,

Ўзга сўз бекордир, асло наф эмас.

Қаддим дол бўлгани асло чўт эмас,

Қалбим тоғ, ибрати ёшларга - ҳавас...

Жумабой ҲИДОЯТОВ, "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

Адабиёт...

Адабиёт, маддоҳ қул эмас,

Садоқатли ворис бўламан.

Саҳроларинг кезганча бир кун,

Юрагингда мангу қоламан.

 

Ҳаёт имкон абадиятнинг,

Бу очуннинг афсунлари кўп.

Синовлари, сўроғи мушкул,

Яхши-ёмон фусунлари кўп.

 

Асраб ўтгин умр довонида,

Туйғуларим нури сўнмасин.

Юрагимга берма ҳаловат,

Беғамликка дунё кўнмасин.

 

Адабиёт, маддоҳ қул эмас,

Садоқатли ворис бўламан...

 

Шаҳзод Анвар ўғли,

Манғит иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

 

Тинчлик

Бу кўнгил бахтдан сармаст,

Тинч ва фаровон ҳаёт.

Қалбларда ҳавас, ҳайрат -

Истиқлолим берган бахт.

 

Қуёш заррин нур сочар,

Юртимнинг ҳар ёғига.

Қишлоқлар чирой очар,

Шукур, тинчлик чоғига.

 

Шукроналик яхшидир,

Тинчлик нони тотлидир.

Ўғил-қизлар шод-қувноқ,

Халқимиз мангу иноқ.

Мафтуна ТЎЛИБОЕВА.

 

МАНҒИТИМ

Энг гўзал гуллардан боғ бўлган ўлка,

Қушлари хас-чўпдан ин қурган ўлка.

Тенгсиз таърифларга тенг бўлган ўлка,

Бу – менинг ўлкамдир, менинг Манғитим.

 

Тарихи бой, чексиз, уммон бўлган халқ,

Фарзандлари дунёга достон бўлган халқ.

Иффати-ғурури осмон бўлган халқ,

Бу менинг халқимдир, менинг Манғитим.

 

Тинчлиги тилларда қўшиқ бўлган юрт,

Бахтига ўзгалар ошиқ бўлган юрт.

Уруш, жанжалларга тўсиқ бўлган юрт,

Бу менинг юртимдир, менинг Манғитим.

Моҳинур НОРБОЕВА.

 

ДЎСТЛАРИМГА

Тилагим, орзуинг амалга ошсин,

Армон дунёсидан мудом йироқ бўл.

Шундай бахтли этсин сени худойим,

Дўстим, ишончларим аро мангу қол.

 

Йиллар ўтиб сочингга оқ тушса ҳам,

Ўртада садоқат асло сўнмасин.

Ватанда ардоқли азиз инсон бўл,

Дўстларинг сендан ҳеч қўлин узмасин.

 

Мадина, Дилдора, Гули – дўстларим,

Илмда, ҳаётда бўлингиз илғор.

Қалб тўрида асраб меҳр гавҳарин,

Дўстликни асрангиз, асрангиз минг бор.

Гулруҳ ЭШИММАТОВА.

 

ОНА ТИЛИМ

Она тилим жонимдир,

Ўзинг танда қонимдир.

Шеъримда ширин оҳанг,

Берар дилларга жаранг.

 

Онам кўп алла айтар,

Дадам суйиб эркалар.

Бобом, бувим айтган сўз,

Ҳаётдаги ҳикматлар.

 

Кўнгилларга хуш ёқар,

Мадҳиямда бахт балқар.

Ўзбекона сўзимга,

Дунё ҳавас-ла боқар.

 

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА.

 

ЖОНИМ СЕНГА ФИДО, ЎЗБЕКИСТОНИМ

Гўзалликда тенги йўқ кошонам ўзинг,

Қувонч-у шодликка бой тўйхонам ўзинг.

Самоларни қучмиш ёруғ юлдузинг,

Бу оламни қуёшдек ёритар юзинг.

Гўзал ва бетакрорим, муқаддас Ватан,

Жоним сенга фидо, ҳур Ўзбекистон!

 

Юксакларда янграмоқда Ватан мадҳи,

Ўғлонларинг қасам билан айтган аҳди.

Ҳар гўшада бунёддир Истиқлол тахти,

Бундан ортиқ бўлгайми ўзбекнинг бахти.

Гўзал ва бетакрорим, муқаддас Ватан,

Жоним сенга фидо, ҳур Ўзбекистон!

 

Бу муқаддас замин ичра озод элсан,

Дунё узра порлаб турган ажиб дурсан.

Тараққиёт йўлида энг баланд ўзинг,

Эй Ватаним, ҳеч сўнмасин ЭРК юлдузинг.

Гўзал ва бетакрорим, муқаддас Ватан,

Жоним сенга фидо, ҳур Ўзбекистон!

 

Дилдора РАЖАБОВА.

 

Онамга

Ҳаётингнинг мазмуни ким, десалар,

Юрагимга азиз зотни сўрсалар,

Онам дерман, аввало, сўз бошинда,

Қайғуим йўқ, чунки онам қошимда.

 

Не савдолар бўлмас ҳаёт, очунда,

Кўргиликлар солса ғаним бошимга,

Ғанимларим оёғимдан чалганда,

Қайғуим йўқ, чунки онам қошимда.

 

Кўнглим эзиб, парчалашсин, тилишсин,

Майли, ғийбат қилсин, майли кулишсин,

Мени ҳеч ким енголмайди, билишсин,

Қайғуим йўқ, чунки онам қошимда.

 

Сиз дурларнинг дурдонаси, онажон,

Тенглашолмас асло сизга бу жаҳон.

Кечиринг, гар хато қилсам мен нодон,

Бахтимизга доим бўлинг соғ-омон.

 

Сиз борсизки, синмас ҳеч бардошим-да,

Қайғуим йўқ, чунки сиз бор қошимда.

 

Кумуш ЖУМАНОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019